#раддия #инфографика
❗️БАЪЗИ АДАШГАН ТОИФАЛАРГА РАДДИЯ
✔️Ҳозирги кунда биз Аллоҳ таолонинг бу амрини тўғри тушуниб олишимиз керак. “Фирқаларга бўлинманг!” дедими, биз ўзаро низо ва адоватларни йиғиштириб, фирқаларга бўлинишни тўхтатишимиз керак.
Қачонки бизлар Қуръони Каримни маҳкам тутиш учун бирлашиб, ёнма-ён турар эканмиз, ораларимиздаги адоват ҳам йўқола бошлайди, ўзаро ҳамжиҳатлик ривож топади. Қуръоннинг мўъжизаси ҳам шунда, аслида. Бир тарафдан Аллоҳ таолонинг “фирқаларга бўлинманг!” деган оятларини зикр қилиб турсагу, бошқа тарафдан олимларни, имомларни, мазҳабларни, бошқа мусулмонларни ва улар қилаётган ишларни танқид қилиб турсак, оятга зид иш қилган бўлмаймизми?! Дарвоқеъ, кейинги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали уламоларни, бошқа мўминларни, диний ташкилотларни танқид қиладиганлар кўпайиб кетди. Ҳолбуки, ояти каримада мўминларнинг биродар бўлиб яшашлари Аллоҳнинг неъмати эканлиги, айнан биродарлик туфайлигина дўзах чоҳи ёқасидан омон қолиш мумкин эканлиги эслатилмоқда.
© ЎТКИР ҒУЗАРОВ
🔗@xojabuxoriy 📝– диний-маърифий канал!
🎞 Youtube | 💻Instagram |
—————————————————
📝 Facebook |🌐Xojabuxoriy.uz
https://xojabuxoriy.taplink.ws