Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинлари Сурхондарё вилоятидаги Пайғамбар оролини афғонистонлик жангарилар эгаллаб олгани ҳақидаги хабарлар бўйича расмий баёнот берди
"2022 йилнинг 21 август куни Сурхондарё вилоятининг Орол Пайғамбар ороли ҳудудида бир гуруҳ Афғонистон фуқаролари Давлат чегарасини бузиб, ўз қайиқларида юқорида қайд этилган орол томон ҳаракатланган.
Ҳудудга етиб келган Ўзбекистон чегара қўшинлари вакилларига қоидабузарлар қаршилик кўрсатган.
Олиб борилган тезкор тадбир натижасида Ўзбекистон Давлат чегарасини бузганларнинг барчаси (жами 24 нафар) шахсини аниқлаш ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида қўлга олинди.
Ўтказилган суриштирув натижаларига кўра, чегарадаги ҳодисага Ўзбекистоннинг чегара ҳудудида кўп миқдорда ўсадиган қизилмия илдизининг ноқонуний равишда олиниши сабаб бўлганлиги аниқланган.
Айни пайтда Орол Пайғамбар ороли ҳудуди Ўзбекистон Чегара қўшинлари бўлинмаларининг тўлиқ назорати остида", — дейилади ДХХ Чегара қўшинлари
@xitoyamudaryo