Аҳли сунна вал жамоа эътиқодида эканимни қандай биламан ва қандай етмиш икки адашган фирқадан нажот топиб, нажот топувчи фирқадан бўламан?
Имом Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
"Етмиш икки фирқанинг асоси тўрт фирқадан иборат. Мана шу тўрт фирқадан етмиш икки фирқа озуқаланади.
1. Қадарийя;
2. Муржиа;
3. Шиа;
4. Хавориж.
*
Кимки Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али розияллоҳу анҳумларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан муқаддам қилса ва бошқа саҳобаларни фақат яхшилик билан ёдга олиб, уларнинг ҳаққига дуо қилса, шиаликдан тўла қутулибди.
~~~
Кимки иймон - сўз ва амал, зиёда бўлади ва камаяди, деса, муржиаликдан тўла қутулибди.
~~~
Кимки ҳар қандай яхши ва фожир имомнинг орқасидан намоз ўқилади, ҳар қандай халифа билан бирга жиҳод қилинади, деса ва султонга қарши қилич кўтариб чиқилмайди ва уларнинг ҳаққига дуои хайр қилинади, деса, хаворижликдан тўла қутулибди.
~~~
Кимки тақдирнинг барчаси: яхшиси ҳам, ёмони ҳам Аллоҳ азза ва жалладан ва Аллоҳ хоҳлаган бандсини адаштиради, хоҳлаган бандасини ҳидоят қилади, деса, қадарийликдан тўла қутулибди.
Ундай киши суннат соҳибидир.
Барбаҳорий, «Шарҳус сунна»
*
Саҳл ибн Абдуллоҳдан: "Киши қачон ўзини аҳли сунна вал жамоада деб билади?" деб сўралганида шундай жавоб берди: "Агар киши ўзида ўн хислатни топса:
- жамоатни тарк қилмаса;
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларини сўкмаса;
- ушбу умматга қарши қилич кўтариб чиқмаса;
- қадарни ёлғонга чиқармаса;
- иймонда шак қилмаса;
- динда талашиб-тортишмаса;
- аҳли қиблага мансуб вафот этган кишининг жанозасини унинг гуноҳи сабабли тарк қилмаса;
- махсига масҳ тортишни тарк қилмаса;
- ҳар қандай золим ёки адолатли бошлиқ орқасида намоз ўқишни тарк қилмаса".
Лолакоий, «Шарҳу усулул эътиқоди аҳлис суннати вал жамаати»
Эй сунний дўстим, хурсанд бўл!
Фузайл роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Ислом ва суннатда вафот этганларга жаннат бўлсин! Агар киши шундай бўлса, (яъни сунний мусулмон бўлса) "машааллоҳ" дейишни кўпайтирсин".
Лолакоий, «Усулул эътиқод»
*
Марвазий айтади: "Мен Имом Аҳмадга: "Ким исломда ва суннатда вафот этса, яхшилик узра вафот этади", дегандим у зот: "Жим бўл, ундай киши барча яхшиликлар узра вафот этади", дедилар".
«Сияру аъламин нубала», 11/296.
*
Авн ибн Салам Абу Жаъфар Куфий айтади: "Ким исломда ва суннатда вафот этса, унга барча яхшиликлар хушхабари берилади".
Лолакоий, «Усулул эътиқод»
*
Имом Аҳмадга: "Эй Абу Абдуллоҳ, Аллоҳ сизни исломда тирилтирсин", дейилганида: "Суннатда ҳам", дедилар".
Ибн Жавзий, «Маноқиб», 177.