#СаволЖавоб
Шаъбон ойида қилинадиган амаллар ҳақида
Савол:
Шаъбон ойида қайси амаллар билан машғул бўлиш афзал? Бу ойнинг ўртаси, яъни 15-кечасининг қандай фазилатлари бор?
Жавоб:
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин.
Шаъбон ойида рўза тутиш ва Қуръон тиловати билан машғул бўлиш суннатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаъбон ойида кўп рўза тутар эдилар. Бу ҳақда Ойша розияллоҳу анҳо бундай дейди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзан доим рўза тутганларини кўриб, энди давомий рўза тутиб юрсалар керак, дер эдик. Баъзан эса рўза тутмай юрганларини кўриб, энди рўза тутмасалар керак, дер эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазон ойидан бошқа ойда тўлиқ бир ой рўза тутганларини кўрмаганман. У зот шаъбон ойида бошқа ойлардан кўра кўпроқ рўза тутар эдилар» (Бухорий ва Муслим ривояти).
Салама ибн Куҳайл раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аввалгилар шаъбон ойини “Қуръон тиловати ойи”, деб аташар эди».
Ҳабиб ибн Абу Собит раҳимаҳуллоҳ шаъбон ойи кирганида: «Бу ой Қуръон ўқувчиларнинг ойи», дер эди.
Амр ибн Қайс шаъбон ойи кирганида дўконини беркитиб, Қуръон ўқиш билан машғул бўлар эди.
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ «Латоифул маориф» китобида айтади: «Мўмин киши шаъбон ойида кўп рўза тутиш билан ўзини рамазон ойига тайёрлайди. Рўза тутишга чиниққан нафс рамазон ойи кирганида Рамазон рўзасига шавқу завқ ила киришиб, бир ой ҳузур-ҳаловатда рўза тутади. Шаъбон ойи гўёки рамазон ойига кириш ҳисобланади. Рўза ва Қуръон тиловати каби рамазонда қилинадиган амаллар бу ойда ҳам қилинади. Бу амаллар рамазонни кутиб олиш ва Раҳмоннинг тоатига нафсни бўйсундириш мақомида бўлади».
«Шаъбон ойи ўртаси»нинг фазилатига келсак, бу ҳақда биронта саҳиҳ ҳадис келмаган. Али, Ойша, Муоз, Абу Саълаба ва Абу Дардо розияллоҳу анҳумлардан бу борада марфуъ ҳолда ривоят қилинган барча ҳадислар заифдир. Бу кун шаъбондан ва тўлин ой кунларидан бўлгани учунгина шу куни рўза тутиш суннат саналади. Бу куннинг кечаларини хослаб, таҳажжуд намозлари билан ўтказиш борасида биронта ҳадис собит бўлмаган ва бунга амал қилинмайди.
Абдураҳмон ибн Зайд ибн Аслам айтади: «Шайхларимиз ва фақиҳларимиздан бирортаси шаъбоннинг ўртасидаги кечага алоҳида эътибор қаратганини ва бу кечанинг фазли борасидаги Макҳулнинг ҳадисини зикр қилганини билмайман. Қолаверса, улар бу кечани бошқа кечалардан афзал деб ҳисоблашмас эди». Валлоҳу аълам.