10) Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, у киши айтдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга шаъбон ойининг охирги куни мавъиза қилиб:
— “Ҳой одамлар! Сизларга улуғ, баракали ой соя солиб турибди. У шундай ойки, унда минг ойдан кўра самаралироқ бир кеча бор. Аллоҳ у ойда кундузи рўза тутишни фарз, кечалари қоим туришни нафл қилди. Ким бу ойда бир яхши хислат билан Худога яқинлашса бошқа ойларда бир фарзни адо этгандек бўлади, кимки бу ойда бир фарзни адо этса, бошқа ойларда етмишта фарзни адо этган даражада кўп савобга эга бўлади. Бу сабр ойидир, сабрнинг ажри эса жаннатдир. Бу ўзаро ҳиссадорлик, шерикчилик қилинадиган ойдир. Унда мўминнинг ризқи зиёда бўлади. Ким бу ойда бир рўзадорга ифтор қилиб берса, гуноҳлари кечирилади, жаҳаннамдан озод бўлади ва ўша рўзадорга берилган ажр мислича ажрга эга ҳам бўлади”.—дедилар.
— Биз: Эй Расулуллоҳ, ҳаммамиз ҳам ифтор қилиб беришга қодир эмасизку?!—дедик .
— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло рўздаорга бир ютум сут ё бир дона хурмо ва ёки бир қултум сув бериб ифтор қилдирганга ҳам ўша савобни бераверади. Агар кимки бир рўзадорнинг қорнини тўйдирса, Аллоҳ уни менинг хавзимдан сув ичиради ва у то жаннатга киргунча қайта ташна бўлмайди. Бу шундай ойки, унинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири жаҳаннамда озодликдир. Кимки бу ойда қўл остидаги қулига енгиллик қилса, Аллоҳ уни кечиради ва дўзахдан халос қилади”—деб жавоб бердилар. (Байҳақий. Ибн Хузайма).
@xidoyat_sari_official