Енг шимариб
“Астойдил, жон-жаҳди билан” маъносини билдиради. Бу иборанинг юзага келиши халқимизнинг кийиниш маданияти билан боғлиқ.
Маълумки, аввал енги калта кийим кийиш урф бўлмаган, айниқса, ўзбек аёллари кийимларининг енги, шаръий қоидаларга кўра, қўл бармоқлари бошланадиган жойгача бўлган. Шу сабабли бирор юмуш бажаришдан олдин кир бўлмаслиги, халақит қилмаслиги учун кийим енги шимариб олинган.
Масалан, “Нусратилла почча енг шимариб, ошга қўл узатди” (Мурод Мансур, Жудолик диёри), “Асқаралининг келини енг шимариб таппи ёпарди” (Тоҳир Малик, Девона) гапларида қаҳрамонлар, ҳақиқатан, кийим енгини шимариб ишга киришган. Аммо кейинчалик кийимлар енги қисқаргач, енгил-елпи ишларни бажариш учун, дейлик, кўйлак енгини шимариш шарт бўлмай қолган.
Натижада енг шимариб бирикмаси кўчма маънода қўлланишни бошлаган ва шу кўчма маъноси билан бирга иборалашган.
Масалан: “Бугун, шанба куни, эрталабдан таҳририятга келиб, енг шимариб ишлаб ўтирсам, қўнғироқ бўлиб қолди”. (А.Мелибоев, Қирқ бешинчи бекат) жумласида бирон-бир юмушни “астойдил, жон-жаҳди билан” қилмоқ маъносида келган.
Ёрқинжон Одилов
@xatoliklar