Эътибор берсангиз табиатда ҳаммаси жойида:
- ҳеч бир эшак отлар уюрига етакчи бўлишга уринмайди;
- ҳеч бир қўнғиз асалариларга бол йиғишдан ваъз ўқимайди;
- хеч бир тошбақа сиртлонларнинг тез чопиш салоҳиятини муҳокама қилмайди;
- ҳеч бир капалак ўзини чумолилардан кўра меҳнаткаш ҳисоблаб, лоф урмайди;
- ҳеч бир ит арслонга ақл ўргатмайди;
- ҳеч бир дарахт ўз мевасини ўзи емайди;
- ҳеч бир гул ўзи учун ифор сочмайди;
- ҳеч бир гиёҳ ўзи ўсган ернинг нобоплигидан шикоят қилмайди...
Одамлар орасида эса ҳамма нарса пала-партиш, ҳеч ким ўз ўрнида эмас:
- номуссизлар иффатлиларга ахлоқдан ўгит беради;
- мияси тузукроқ ишламайдиган одамлар оқилларга бош бўлиш ҳаракатида;
- ўғрилар тўғриларга адолатдан баҳс этади;
- ёлғончилар ҳақгўйларга ҳақиқатдан ваъз ўқийди;
- омилар зиёлиларга ақл ўргатади;
- билмайдиганлар билгичларни пойгакда қолдиради;
- ҳеч нарса яратмаганлар яратилганларга хўжайинлик қилади...
«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
@Xatirchimuslim