ТАШАҲҲУДДАН КЕЙИН ФОТИҲА СУРАСИНИ ЎҚИШ
#намоз
❓1475-CАВОЛ: Мен ташаҳҳуддан кейин адашиб Фотиҳа сурасини ўқиб юборибман. Намозим охирида саҳв саждаси қилмай тугатдим. Менинг намозим дуруст бўлганми? Мен саҳв саждаси қилишим керакмиди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сизнинг ўқиган намозингиз дуруст ва сизга саҳв саждаси вожиб бўлмайди. Бу борада шундай зикр қилинган:
وَإِذَا فَرَغَ مِنْ التَّشَهُّدِ وَقَرَأَ الْفَاتِحَةَ سَهْوًا فَلَا سَهْوَ عَلَيْهِ وَإِذَا قَرَأَ الْفَاتِحَةَ مَكَانَ التَّشَهُّدِ فَعَلَيْهِ السَّهْوُ وَكَذَلِكَ إذَا قَرَأَ الْفَاتِحَةَ ثُمَّ التَّشَهُّدَ كَانَ عَلَيْهِ السَّهْوُ
“Агар ташаҳҳуд (аттаҳиёт)ни ўқиб тугатса ва адашиб Фотиҳа сурасини ўқиса, унга саҳв сажда (хатони тўғрилаш сажда)си лозим бўлмайди. Агар Фотиҳани ташаҳҳуднинг ўрнига ўқиса, у ҳолда унга саҳв саждаси лозим бўлади. Шунингдек, аввал Фотиҳани ўқиб, сўнг ташаҳҳудни ўқиса ҳам, унга саҳв саждаси вожиб бўлади (“Фатовои оламгирийя” китоби).
Демак, ташаҳҳуддан кейин Фотиҳа сураси адашиб ўқиса, дуонинг ўрнида ўтади дейилган. Шунинг учун ҳам бундай қилган кишига саҳв саждаси вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar