📚ХАДИСЛАР📚


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Ким мендан кейин унутилган бир суннатимни тирилтирса, мени яхши куради. Мени яхши курганлар эса мен билан биргадир.
✍️Ибн Можа ривояти.
Хамкор канал:
@Xikmatlarr_uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#Ҳадис_1375

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ҳар қачон бандага ғам-қайғу етаркан:
«Эй Аллоҳим! Албатта, мен Сенинг қулингдирман. Қулингни ўғлиман. Чўрингни ўғлиман. Пешонам Сенинг қўлингда (мен Сенинг салтанатинг-ҳукминг остидаман). Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Менинг устимдаги қазо (амр-ҳукминг) адолатдир. Сенинг учун бўлган ҳар бир исм билан Сендан сўрайман. У исм билан Ўзингни номлаган эдинг ёки бирон китобингда нозил қилган эдинг ёки уни бирон бандангга ўргатган эдинг ёки Ўз олдингдаги ғайб илмида олиб қўйган эдинг. Қуръонни қалбимнинг баҳори, кўнглимнинг нури, маҳзунлигимни кетиши (кетказувчи) ва ташвишимни кетиши (аритувчи) қилгин»
деса, Аллоҳ таоло унинг ғам-қайғуларини кетказиб, унинг ўрнига ҳурсандлик олиб келади", дедилар. Шунда (саҳобалар): "Бу сўзларни ўрганиб олмайликми, я Росулаллоҳ, дейишди. Расулуллоҳ ﷺ: "Балки, буларни эшитган кишига уларни ўрганиш лозим бўлади".

✍Имом Аҳмад ривояти.
(Абдуллоҳ ибни Масъуд розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz




#Ҳадис_1374

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта ризқ эшиги етти осмоннинг устидан очиқдир. У Аршгача етиб борган. Ўша эшик туну кун ёпилмайди. Аллоҳ ҳар бир бандага нияти, сарф(-ҳаражат)и, садақа ва инфоқ қилишига қараб ўша ризқдан (Ерга) туширади. Бас, ким (садақани) кўпайтирса, унга ҳам (ризқи) кўпайтирилади. Ким камайтирса, унга ҳам камайтирилади. Ким (бермасдан, бахиллик қилиб) ушлаб қолса, ундан ҳам (барака ва кенг ризқ) ушлаб қолинади».


✍Имом Ҳаким Термизий ривояти.
(Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz




#Ҳадис_1373

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ражаб - Аллохнинг ойи!»

✍Анас ибни Малик родияллоху анҳу ривояти.

@Xadis_uz




#Ҳадис_1372

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди:
- ражаб ойининг аввалги кечаси;
- шаъбон ойининг ярмидаги кеча;
- жума кечаси;
- фитр куни кечаси;
- қурбонлик кечаси”.

✍Ибн Асокир ривояти.

@Xadis_uz




#Ҳадис_1371

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Уйқуда эдим, тушимда жаннатда эканман. Қуръон тиловат қилаётган овозни эшитдим, ким бу?” - деб сўрасам, бу киши Ҳориса ибн Нўъмон дейишди”. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликнинг мукофоти шундай, яхшиликнинг мукофоти шундай” - дедилар. Ҳориса ибн Нўъмон онасига энг кўп яхшилик қилувчи, меҳрибон кишилардан эди.

✍Имом Аҳмад ва Имом Насоий ривояти.
(Оиша розияллоҳу анҳодан)

@Xadis_uz




#Ҳадис_1370

📚Расулуллоҳ ﷺ Ким "Қул ҳуваллоҳу аҳад"ни ўн марта ўқиса, унинг учун жаннатда бир қаср бино қилинади. Ким уни йигирма марта ўқиса, иккита қаср, ким ўттиз марта ўқиса, учта қаср бино қилинади", дедилар. Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: "Ундай бўлса, қасрларимизни кўпайтириб олайлик", дедилар. Расулуллоҳ ﷺ: "Аллоҳ янада кўпайтириб бергувчи зотдир"-дедилар.

✍Имом Термизий ривояти.
(Анас розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz




#Ҳадис_1369

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Агар бир қавм аҳдни бузсалар, Аллоҳ уларнинг устидан душманларини ғолиб қилиб қўяди. Агар улар ўлчовдан уриб қолсалар, ўсимликлардан ман қилинадилар ва қурғоқчиликка гирифтор бўладилар..

Изоҳ: Бу ҳадисда тарозидан уриб қолиш, бировга ўлчаб ёки тортиб бераётганда кам қилиб бериш каби ҳолатлар ҳам ёмон оқибатларга олиб келиши таъкидланмоқда. Бундан маълум бўладики, бировнинг ҳаққини ейиш, ҳаром йўллар билан бошқалар молини ўзлаштириш ризқнинг камайиши, бараканинг кўтарилиши ва турли хил оғир ҳолатларнинг келиб юзага келишига омил бўлар экан.

✍Ибн Мардавайҳ ривояти.
(Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz




#Ҳадис_1368

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қачон бирингиз бирор аёлга уйланса, қўшилиш кечасида икки ракъат намоз ўқисин, ун(келин)га ҳам ортида икки ракъат намоз ўқишини айтсин. Албатта, Аллоҳ уйда яхшиликни (пайдо) қилувчидир».

✍Имом Баззор ривояти.
(Салмон родияллоху анҳудан)

@Xadis_uz




#Ҳадис_1367

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Биродаринг золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам унга ёрдамлаш”, дедилар. Мен: “Ё Расулуллоҳ! Мазлумга-ку, ёрдамлашаман, аммо золимга қандай ёрдам бераман?” – дедим. Шунда у зот: “Уни зулм қилишдан қайтаришинг, сенинг ёрдаминг бўлади.

✍Имом Бухорий ривояти
(Анас розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz




#Ҳадис_1366

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, деб ва мени Аллоҳнинг элчиси деб гувоҳлик берадиган мусулмон кишининг қони фақат уч ҳолатдан бири сабабидангина ҳалол бўлади: Оилали бўла туриб зино қилса;Жонга-жон сифатида ва Ислом динидан чиқиб, жамоатни тарк қилса..

✍Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
(Абдуллох Ибн Масъуд родияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.