Бухоро туман 8-оилавий поликлиникасида вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази мутахассислари томонидан тиббий кўрик ўтказилди.
Поликлиника ҳудудида 7 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Оилалар сони 1575 та. Кам таъминланганлар 49 нафар. Болалар 1933, ногиронлар 12, ётоқда қолаётганлар 1, уйда ўқитиладиганлар 2 нафардир.
Аввало ногиронлар, кам таъминланганлар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Жами тиббий кўрикдан ўтказилганлар сони 180 нафардан ошди. Кўриклар давомида 47 та касаллик аниқланди ва уларни амбулатор ҳамда стационар даволаш чоралари белгиланди.
Ётоқда ётган ногирон болалар уйига бориб кўрилди. 1 ёшгача болалари бўлган ёш оналарга кўкрак сути билан озиқлантиришнинг аҳамияти тушунтирилди.
Марказ бош врачи маҳалла раиси ва фаоллари билан учрашиб, болалар тиббиётига оид масалаларга диққат қаратди.
Ҳудудда 2 та мактаб бўлиб, у ерда болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолати ўрганилди. Мутахассислар мактаб шифокорларига ўз тавсия ва маслаҳатларини бердилар.