Бир куни ҳазрати Исо алайҳиссалом бир қўйнинг қулоғига эгилиб, пичирлаб нимадир айтдилар.
Кунлар ўтиши билан ҳалиги қўй озиб, мадорсизланиб, заифлаша бошлабди. Буни кузатиб юрган одамлар ҳайрон бўлиб Пайғамбарнинг олдиларига бориб:
- Ҳазрат, сиз бу қўйнинг қулоғига нима дегансиз, у бутунлай ҳароб бўлиб кетяпти? - деб сўрабдилар.
Шунда Исо алайҳиссалом:
- Ҳар куни сизларга айтадиганимни бир мартагина унга ҳам айтиб кўрдим, - деб жавоб берибдилар. Бу жавобдан янада таажжубга тушган оломон:
- Нима дедингиз, эй Aллоҳнинг элчиси?- деб қизиқиб яна сўрабдилар.
- Ўласан...! Ўлим ҳақ....! деб айтдим холос. У буни тушунди, лекин сизлар ҳали ҳам тушунмаяпсизлар, - деб жавоб берибдилар.
P.S.: Наҳотки, бир қўйнинг ақли етган нарсага бизники етмаяпти!? Кундан-кун дунё нафси билан семириб кетаётганимизни қаранг!