Ранг-баранг чипор илон Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида ва аҳоли манзилгоҳларида, шу жумладан, Тошкент, Бухоро ҳамда бошқа шаҳарлар теграсида учрайди. Ушбу чипор илон майда кемирувчилар, асосан сичқонлар билан овқатланади, шу сабабли кемирувчи жониворлар кенг тарқалган аҳоли манзилгоҳлари уларни кўпроқ жалб қилади. Чипор илонлар инсон учун безиён жониворлар ҳисобланади, шу билан бирга мушуклар ов қила олмайдиган жойларда ҳам кемирувчиларга қирон келтириб одамларга катта фойда келтиради.
Табиатда мазкур чипор илоннинг турли рангдаги вакилларини учратиш мумкин, яъни улар бус-бутун кулранг ёки зайтунсимон кулранг тусдан кулранг-қора рангда бўлиши мумкин, шу билан бирга уларнинг қора бошли вакиллари ҳам тез-тез учраб туради. Баъзан ранг-баранг чипор илонларнинг қора рангдаги кундаланг ҳалқасимон чизиқлари бўлган пушти тусли вакиллари ҳам учратилади.
Ранг-баранг чипор илонлар тажовузкор эмас, таҳдид туғилганда улар қочишга ёки тезроқ бекинишга ҳаракат қиладилар. Агар илон қочишга имкон жой қолмаса ҳамда уни ушлашга ёки уришга ҳаракат қилсангиз, у ҳимоявий ҳолатга ўтади, бунда улар танасининг бош қисмини зигзаксимон шаклда тик кўтаради ва таранг сиқилган пружина каби позани эгаллайди, оғзини каттароқ очиб, баланд овозда вишиллайди ва душмани томон важоҳатли силтанади.
P.S. Барчани Хитой тақвими бўйича кириб келаётган илон йили билан табриклаймиз! 🎉
Ранг-баранг чипор илон | Разноцветный полоз | Mountain racer | Hemorrhois ravergieri
🇺🇿 Устюрт текислиги
📷 Мария Грицина
📅 2024 йил, октябрь
Обуна бўлинг 👉 Wildlife of Uzbekistan
Рус тилида 🐍
Facebook Wildlife of Uzbekistan
Instagram Wildlife of Uzbekistan