🔴 Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитойни туташтирувчи 8 миллиард АҚШ долларига тенг темир йўли ҳақида янги маълумотлар очиқланди
❗️Мазкур темир йўл қурилишида Хитойга устунлик берилган (асосий маблағ ажратувчи)
✔️ Кошғар – Торугарт – Макмал – Жалолобод – Андижон йўналиши бўйича 20 та станция, 42 та кўприк, 25 та тоннель барпо этилади.
✔️Замонавий транзит-логистика инфратузилмаси, омборхона ва терминаллар қурилади.
Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу магистрал йўлнинг ишга туширилиши минтақавий савдо ва инвестициялар ҳажмини бир неча баробар кўпайтириш, транспорт харажатларини сезиларли даражада қисқартириш, Марказий Осиёнинг улкан транзит салоҳиятини юзага чиқаришга хизмат қилади.
✔️Ушбу йўл орқали йилига 15 миллион тонна юк ташилади.
✔️Хитойдан Европа мамлакатларига юкларни етказиб бериш бир ҳафтага қисқаради.
✔️Йўловчиларни мунтазам ташишни йўлга қўйиш имконияти пайдо бўлади.
✔️Келгусида ушбу темир йўл линияси Трансафғон йўлаги билан туташиб, Хитой, Марказий Осиё ва Жанубий Осиё ўртасидаги транспорт-коммуникация тармоқларини самарали бирлаштириш ва кучайтиришга имкон яратади.
✔️Юзлаб янги корхоналар ва ўн минглаб иш ўринлари яратилади.
❓Темир йўл учун ким қанча маблағ ажратади?
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон (ХҚЎ) темир йўли лойиҳаси 4,7 миллиарддан 8 миллиард долларгача маблағ талаб қилади. Лойиҳанинг молиялаштирилиши иштирокчи давлатлар ўртасида қуйидагича тақсимланади:
🇨🇳 Хитой
Лойиҳада 51% улушга эга бўлиб, 2,35 миллиард долларлик фоизсиз қарз шаклида маблағ киритади.
🇰🇬 Қирғизистон
Лойиҳада 24,5% улушга эга ва 700 миллион долларлик ҳисса қўшади.
🇺🇿 Ўзбекистон
Лойиҳада 24,5% улушга эга бўлиб, 573 миллион долларлик маблағ киритади.
t.me/wayu_kg