O'zbekistonning O'shdagi Bosh konsulxonasi dan repost
Икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикасининг Қирғиз Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Саидикром Ниёзхўжаев Ўш вилоятига ташрифи доирасида Қирғиз Республикаси Президентининг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Эльчибек Жантаев билан учрашди.
Элчибек Жантаев Элчини ушбу лавозимга тайинлангани билан табриклаб, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик муносабатларни ривожлантиришда муваффақиятлар тилади.
Шунингдек, учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари, жумладан, икки мамлакат Савдо-саноат палаталари негизида доимий фаолият кўрсатувчи Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш, саноат кооперацияси, трансчегаравий савдони ривожлантириш ва ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш, туризмни ривожлантириш, университетлар ва ёшларнинг гуманитар ҳамкорлигини янада ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.
Telegram | Instagram | Facebook