🇮🇷🇺🇸
Эрон АҚШ билан иқтисодий уруш давом этса, Форс кўрфазидан нефть экспортини тўхтатиш билан таҳдид қилдиЭрон Олий раҳбари Али Хоманаийнинг ҳарбий маслаҳатчиси Муҳсин Ризоий АҚШнинг иқтисодий босими давом этса, Эрон Форс кўрфазидан нефть экспортини тўхтатиши мумкинлигини билдирди. «Агар иқтисодий уруш давом этса, бир томчи ҳам нефть экспорт қилинмайди — на Ҳурмуз бўғози орқали, на Форс кўрфазининг бошқа нуқтасидан».
Ризоий, шунингдек, Вашингтоннинг Эронга қарши иқтисодий урушида иштирок этадиган ёки уни қўллаб-қувватлайдиган ҳар қандай давлатнинг ҳаракатини “уруш акти” сифатида баҳолашларини таъкидлади.
💥
@UzVideo — O‘zbekiston va dunyo yangiliklari bir manzilda.