ЖИГАРЛАРИМ КЕЧИРИНГ МЕНИ
Дунёлардан совиди кўнглим,
Ранжитарлар, бу хаста дилим,
Кечир мени эй опа - синглим,
Сиздан вақтим қизғондим роса,
Букун тўлди, сабрли коса.
Қўлга олиб қоғоз , қаламни,
Куйлайвердим ёниб оламни,
Унутибман ота - онамни,
Сиздан вақтим қизғондим роса,
Букун тўлди сабрли коса.
Сийлар эдим дўстим ош билан,
Туҳмат қилиб урди тош билан,
Отам куйди кўзда ёш билан,
Сиздан вақтим қизғондим роса,
Букун тўлди сабрли коса.
Дийдор йўлин ёпаверибман,
Вафосиз дўст топаверибман,
Рўзғор дея чопаверибман ,
Сиздан вақтим қизғондим роса,
Букун тўлди сабрли коса.
Буравердим ёт томон юзим,
Ким, кимларга илиндим сўзим,
Қоқилдиму очилди кўзим,
Сиздан вақтим қизғондим роса,
Букун тўлди сабрли коса.
Йўлга чиқдим, соғиниб юрак,
Дўст топмадим сизлардан бўлак,
Шон, шуҳратмас менга сиз керак,
Сиздан вақтим қизғондим роса,
Букун тўлди сабрли коса.
Мактуба ШАЙДО
Яна кўпроқ кўриш учун каналга
обуна бўлинг 👇🏻
https://t.me/vodiy_bozor_elonari
Дунёлардан совиди кўнглим,
Ранжитарлар, бу хаста дилим,
Кечир мени эй опа - синглим,
Сиздан вақтим қизғондим роса,
Букун тўлди, сабрли коса.
Қўлга олиб қоғоз , қаламни,
Куйлайвердим ёниб оламни,
Унутибман ота - онамни,
Сиздан вақтим қизғондим роса,
Букун тўлди сабрли коса.
Сийлар эдим дўстим ош билан,
Туҳмат қилиб урди тош билан,
Отам куйди кўзда ёш билан,
Сиздан вақтим қизғондим роса,
Букун тўлди сабрли коса.
Дийдор йўлин ёпаверибман,
Вафосиз дўст топаверибман,
Рўзғор дея чопаверибман ,
Сиздан вақтим қизғондим роса,
Букун тўлди сабрли коса.
Буравердим ёт томон юзим,
Ким, кимларга илиндим сўзим,
Қоқилдиму очилди кўзим,
Сиздан вақтим қизғондим роса,
Букун тўлди сабрли коса.
Йўлга чиқдим, соғиниб юрак,
Дўст топмадим сизлардан бўлак,
Шон, шуҳратмас менга сиз керак,
Сиздан вақтим қизғондим роса,
Букун тўлди сабрли коса.
Мактуба ШАЙДО
Яна кўпроқ кўриш учун каналга
обуна бўлинг 👇🏻
https://t.me/vodiy_bozor_elonari