🇺🇦🇷🇺
Украинадаги жанглар 2025 йилда тугаши мумкин — Тhe Economist "Иккала томон ҳам ҳолдан тойган ва уларнинг тарафдорлари можаронинг барҳам топишини афзал кўришади. АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп маъмурияти учун бу устувор вазифа бўлади", деб ёзади газета.
The Economist маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда Украинага ёрдам бериш учун пул ва қурол-яроғ тугаб бормоқда, шу билан бирга, Вашингтон ҳамон Исроил ва Тайванга ҳам ёрдам бериши керак. Европа бундан ҳам камроқ ресурсларга эга ва Украинанинг ёлғиз ўзи Россияга узоқ қаршилик қила олмайди. Шу боис, тинчлик битимини тузиш учун Киевга босим эҳтимоли ортиб бормоқда.
Нашрнинг ёзишича, Украина ҳудудининг бир қисмини йўқотиш эвазига Россия билан сулҳга эришиши мумкин ва NATO'га аъзо бўлиши даргумон, бироқ Киев хавфсизлик кафолатларини олиши мумкин.
"Ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳеч бўлмаганда, тинчлик бўйича музокаралар 2025 йилда бошланиши эҳтимоли юқори кўринади. Бу содир бўлганда, зиддият даражаси кескин пасайиши, ҳатто ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилиши мумкин", дея хулоса қилади Тhe Economist.
Реакция!(👍👎)
🇺🇿
@VAZIRLIK -ТВда кўрсатилмайдиган энг тезкор Vazirlik каналига аъзо бўлинг!