Айтганча, рекламадаги кинолар ҳақида қисқача:
1-рекламадаги "Саломбо" фильми ўзбек китоб ихлосмандларига "Бовари хоним" романи билан таниш бўлган Гюстав Флобернинг шу номдаги асари асосида суратга олинган. Романда милоддан аввалги 240 йилда Карфагенда содир бўлган ёлланма аскарлар қўзғолони акс эттирилган. Ушбу кинода бош ролни ўз даврида Италия ва бутун кино оламида машҳур бўлган актёр, атлет Марио Аузония ижро этган.
Номи иккинчи ўринда келтирилган "Яхудо чангалида" кинокартинаси ҳақида маълумот. Кино тахминан Исо пайғамбар ҳақида олинган, Яхудо уни сотган апостол ҳисобланади.
Учинчи кино "Зенда асири" - инглиз новелисти Сер Энтони Хоуп Ховкинснинг шу номдаги (The Prisoner of Zenda) асари асосида суратга олинган. Бу роман Европадаги ҳаёлий Руритания давлати саройи ҳаётини акс эттирган. Асар бир неча бор экранлаштирилган. Рекламада бош ролни Марио Боннар ижро этган, деб маълумот берилган. Бироқ, у ҳақида маълумотларда бу кўрсатилмаган. Интернет маълумотларига кўра, 1913 йилда ушбу номдаги кинокартина суратга олинган бўлиб, рекламадан ўша киноми ёки йўқлигини аниқлаш қийин. Рекламада айтилишича, фильм Лондонда ўтказилган энг яхши фильмлар танловида 5 та номинацияда ғолиб бўлиб, рекорд ўрнатган.
Тўртинчида "Гелиос" электро-театрида "Камин олдида" номли драма намойиш этилиши кўрсатилган.
Умуман олганда, газета рекламалари орқали қизиқарли тарихий фактларни тиклаш мумкин. Бу эса, алоҳида тадқиқотларни талаб қилади.