Ватанпарвармас dan repost
#100йил_олдинги_ҳужжат
Совет ҳокимиятининг динга муносабати, диндорларни диний амалларни бажаришга қаршилиги доим ҳам бир хил бўлмаган.
Дастлабки даврда, айниқса, Туркистон АССРда большевиклар диний сиёсат юритишда диндорлар ва уламолар билан муросага келишга мажбур бўлган. Бунга қуролли қаршилик ҳаракатининг кучлилиги, диний уламоларнинг аҳоли орасидаги юқори таъсири сабаб бўлган.
Бу даврда асосан, диний уламоларнинг сиёсий ҳуқуқлари чекланиши (сайлов ҳуқуқидан, жамоат бирлашмалари фаолиятида иштирок этишдан маҳрум қилиш), диний мактабларни ёпишга ҳаракатлар энг катта тадбирлардан бўлган. Бироқ, амалда диний уламолар давлат бошқарув органларида ҳам, партия ташкилотларида ҳам жуда кўп бўлган.
Бироқ, диндорларнинг кескин норозилигига сабаб бўладиган тадбирларни ўтказмасликка, уларнинг хиссиётлари билан ўйнамасликка ҳаракат қилинган. Хусусан, диний байрамларни кенг нишонлашга йўл берилган, расман таътил кунлари деб эълон қилинган. Диндорларни муқаддас Хаж зиёратига юбориш чоралари кўрилган.
1923 йилга оид қуйидаги революцион байрамлар ва дам олиш кунлари ҳақидаги қарорда рамазон ва қурбон ҳайитини нишонлаш ва дам олиш кунлари белгиланган. Рамазон ҳайити учун 2 кун, қурбон ҳайити учун 3 кун дам олиш куни белгиланган.
Бу билан ҳукумат аҳолининг асосий қисмини ташкил этган мусулмонларни ҳукуматга ижобий муносабатини ҳам шакллантиришга ҳаракат қилган.
👉https://t.me/vatanparvarmas