#биласизми #фойдали #банк #пластик
❗️Билишингиз муҳим
Банк картаси орқали қанча миқдорда пул ўтказмаларини амалга оширсам ушбу карта блокланади?
Ички назорат қоидаларига кўра, мижознинг банк картасидан банк мобил иловаси орқали бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг (бугунги кунда 187,5 млн сўм) ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталарига (электрон ҳамёнларга) ўтказилиши ёки келиб тушиши шубҳали операциялар деб тавсифланади.
Шубҳали операция ҳақидаги хабар банкларнинг Ички назорат хизмати томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган низом талабларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади.
⚠️Мазкур ҳолатда банклар томонидан мижозларнинг карталари автоматик равишда блокланмайди.
✔️ Бироқ, бундай амалиётларни доимий бажариб келаётган мижоз юқори рискли баҳоланиб, унинг пул маблағларини келиб чиқиш манбалари банк томонидан лозим даражада текширилади. Мижоз томонидан амалга оширилаётган операциялар ва маблағлар қонунийлиги бўйича ахборотлар тақдим этилмаса, банк мижоз билан тузилган шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақли.
✔️ Шунингдек, банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операциялар содир этилган тақдирда, Марказий банкнинг мажбурий кўрсатмасига асосан банк карталари ва ҳисобварақлари, мобил иловалардаги аккаунтлар ҳамда электрон ҳамёнлардан фойдаланиш уч кунгача муддатга вақтинча чекланади (блокланади).
🌐 Манба: bankmijoz
👇 Каналга уланиш:
https://t.me/+N6gYmFk1Da4zYWMy