Бугун пойтахтимизда, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ишлаб чиқарувчиларнинг Европа Иттифоқи бозорига чиқиш имкониятлари ҳақида хабардорлигини ошириш мақсадида “Умумлаштирилган имтиёзлар тизими (GSP+) имкониятларидан фойдаланган ҳолда Европа Иттифоқи тўқимачилик бозорига муваффақиятли киришнинг асосий омиллари” мавзусида навбатдаги семинар бўлиб ўтди.
Хабарингиз бор, Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан, жорий йилнинг якунига қадар ҳар чоршанба мамлакатимизда “Экспортни қўллаб-қувватлаш куни” деб эълон қилинган ва унга кўра, шу куни ҳудудлар кесимида “Training of Trainers” (ТоТ) дастури доирасида Германия ва Ўзбекистонда таҳсил олган малакали мутахассислар томонидан тўқимачилик соҳасида экспортни қўллаб-қувватлашга бағишланган махсус семинар-тренинглар бўлиб ўтиши кўзда тутилган эди.
Ўқувлар ҳозирга қадар, Фарғона, Самарқанд ва Нукус шаҳарларида ҳам ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, тадбирлар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамда Германия трикотаж ишлаб чиқарувчилар конфедерацияси (Gesamtmasche) ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹
#Uztextileprom #Uztextile #TextileNews
🚀Telegram | 📷Instagram | 🔵Facebook