Қораўзаклик O’zLiDeP фаоли Генжемурат Турдимуратов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди
✍️ Азал-азалдан она-замин битмас–туганмас хазина сифатида улуғланиб келинган. Ҳозирги кеча кундузда эса томорқани ривожлантиришга давлат даражасида эътибор қаратилмоқда. Қораўзаклик томорқачи Генжемурат ака ҳам анчадан буён томорқачилик билан шуғулланиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-339-сонли қарорига асос уй олди томорқа ернинг 8 сотих ерга 5 дона иссиқхона ташкил этилди. Ерга меҳр берган кишидан она замин ўз саховатини аямайди, – дейди оила сардори Генжемурат Турдимуратов. 5 дона иссиқхонамда ҳар йили бодринг, помидор ва бошқа кўчат навларини экиб, етиштирилган маҳсулотларни ички бозорга халқимиз учун қулай нархларда хизмат кўрсатиб келмоқдамиз. Мақсадимиз иссиқхонада етиштирилган помидор, бодринг маҳсулотларини жорий йилдан бошлаб экспортга чиқаришни ният қилганмиз. Тадбиркорнинг қилган озгина меҳнатини давлатимиз раҳбари юқори баҳолаб, “Дўстлик” ордени билан тақдирланди. Дарҳақиқат, томорқа-ризқ-насиба, мўмай даромад манбаи. Унинг дастурхонларимиз тўкинлиги, аҳоли турмуш фаровонлиги, юрт ободлигини таъминлашдаги ўрнининг эса қиёси йўқ. Ҳамма гап ундан нечоғли оқилона фойдалана олишдадир.
https://t.me/uzlidep_qoraqalpogiston