🌱Жорий йилнинг 21 октябрида Президентимиз раислигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш, боғ ва яшил майдонлар ташкил этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Касаба уюшмалари боғи” ташкил этилиб, мазкур боғга 500 дан ортиқ кузги кўчатлар ва манзарали дарахтлар экилди.
Қайд этиш керакки, янги ташкил этилган боғга жами 1500 туп мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда гуллар экиш режалаштирилган бўлиб, шундан 750 таси кузги мавсумда экилди. Қолган қисмини баҳорги мавсумда экиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати
📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram