Озарбайжонда Ўзбекистон Президентига бағишланган китоб тақдимоти бўлиб ўтмоқда
Яқинда Озарбайжондаги “Таҳсил” ноширлик уйи томонидан чоп этилган “Шавкат Мирзиёев феномени” китоби Озарбайжон зиёлиларининг катта қизиқишига сабаб бўлди.
Ўзбекистон раҳбарининг бу дўст мамлакатга COP29 халқаро конференциясига ташрифи чоғида Президентга ушбу китоб тақдим этилган эди. Бугун Боку шаҳридаги Озарбайжон Миллий кутубхонасида Озарбайжон ёзувчилар уюшмаси томонидан мазкур эсселар тўпламининг тақдимот маросими ташкил этилди.
Унда Кавказ мусулмонлари шайхулисломи Оллоҳшукур Пошшозода, Озарбайжон парламенти депутати Элдор Иброҳимов, Озарбайжон Фанлар академияси президенти Иса Хабибейли, “Шавкат Мирзиёев феномени” китоб таржимонлари Акиф Азалп ва Яшар Қосим ва яна бир гуруҳ Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда.
Тадбирда сўзга чиққанлар мазкур китобнинг сиёсий журналистикада ўзига хос янгилик бўлгани, қолаверса озарбайжон ўқувчилари ва сиёсатчилари учун зарур қўлланма вазифасини ҳам ўташини таъкидлашди.