Ўзбекистон делегацияси Остона шаҳрида бўлиб ўтган Туркий мамлакатлар бизнес-форумида иштирок этди
🇰🇿 Қозоғистон пойтахтида Туркий давлатлар Савдо-саноат палаталари иттифоқи қошидаги Тадбиркор аёллар кенгашининг 3-Бош ассамблеяси ва тадбиркор аёллар бизнес форуми бўлиб ўтди.
✔️ Форумда Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Озарбайжон давлатларидан 200 га яқин ишбилармон аёллар иштирок этди, жумладан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошчилигида турли соҳаларда фаолият кўрсатиб келаётган ўзбек тадбиркор аёллари қатнашишди.
🗣Халқаро тадбир доирасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган аёллар сиёсати, хотин-қизлар, шунингдек, тадбиркор аёллар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг сиёсий ролини жамиятда мустаҳкамлаш борасида ташаббуслар халқаро минбарда эътироф этилди.
👍 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон мамлакатларининг тадбиркор аёллари уюшмалари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, 2025 йил апрель ойида Ўзбекистонда Туркий давлатлар тадбиркор аёллари бизнес форумини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.
🤝 Шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова ҳамда “Атамекен” Миллий тадбиркорлар палатаси бошқаруви раиси ўринбосари Гулнара Бижанова ўртасида хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича келишувларга эришилди.
👍 РУС
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube