"Бир куни Қўқонда турадиган амакимнинг хотини ўша пайтда студент бўлиб юрган Ҳамза Умаров орқали менга иккита нон, майиз, туршаклар бериб юборибди. Ҳамза ака техникумга келиб сўраса, мени саҳнада, дейишибди. Ҳали-ҳали эсимда, ўшанда мен ҳаваскор саҳнада “Айбсиз айбдорлар” спектаклидаги Шмак деган чолни ўйнардим. Томоша тугагач, Ҳамза Умаров менинг маҳоратимни кўриб, оёғимни ерга теккизмай, тўппа-тўғри Санъат институтининг ўша пайтдаги ректори Михаил Верхацкий олдига олиб келди. У одам жуда фидойи эди, “Раз Хамза Умаров тебя привёл сюда, то он не может ошибаться” дея мени институтга қабул қилишганди. Фақат актёрлик бўлимига эмас, режиссёрликка олишди, шу-шу, санъаткор бўлиб кетдик..."
Шуҳрат Аббосовнинг интервьюларидан…
Кинематография агентлиги Ахборот хизмати.
Шуҳрат Аббосовнинг интервьюларидан…
Кинематография агентлиги Ахборот хизмати.