Посольство Узбекистана в России dan repost
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси хабари
Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги №1126-сонли Фармонига мувофиқ, жорий йилнинг 5 февралидан бошлаб Россия Федерацияси ҳудудида Россия Федерацияси ички ишлар вазирлиги томонидан юритиладиган “назорат қилинадиган шахслар реестри” фаолият кўрсатишни бошлади.
Ушбу реестрга миграция қонунчилиги соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган чет эл фуқаролари киритилган. Мазкур меъёрий ҳужжатга мувофиқ, реестрга киритилган чет эл фуқаролари Россия Федерациясидан чиқиб кетишлари ёки 2025 йил 1 январдан 30 апрелгача бўлган даврда ўзларининг ҳуқуқий мақомларини ҳал қилиш учун ўзлари истиқомат қилиб турган жойдаги Россия ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органига ёки "ПВС" (паспортно-визовый сервис) федерал давлат унитар корхонасининг филиалига мурожаат қилишлари шарт. Шунингдек, Москва шаҳрида жойлашган чет элликлар учун "Сахарово” кўп функцияли миграция марказига мурожаат қилишлари талаб этилади.
Россия томони маълумотига кўра, “Амнистия” даврида ушбу Фармонга биноан, чет эл фуқароларига нисбатан Россия Федерацияси ҳудудидан чиқариб юбориш, махсус сақлаш муассасаларга жойлаштириш ва кейинчалик Россия Федерацияси ҳудудига киришни чеклаш билан боғлиқ чоралар қўлланилмаслиги таъкидланмоқда.
Назорат қилинадиган шахслар реестрига киритилган чет эл фуқароларига қуйидагилар тақиқланади:
1. Кўчмас мулк ва транспорт воситаларини сотиб олиш ва рўйхатдан ўтказиш;
2. Никоҳ тузиш;
3. Юридик ташкилот ёки фирмаларни ташкил этиш ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш;
4. Банк ҳисоб рақамларини очиш ва банк операцияларини бажариш;
5. Транспорт воситаларини бошқариш.
Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний юрган вояга етмаган чет эл фуқароларни таълим муассасалари (мактаблар ва болалар боғчалари) га қабул қилиш ҳам мумкин бўлмайди.
Элчихона Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний равишда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида, уларни ҳуқуқий ҳолатини зудлик билан ҳал этиш чораларини кўришга чақиради.
Сиз ўзингизнинг ҳуқуқий мақомингизни Россия ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида текширишингиз мумкин.