Хурматли ватандошлар!
Бир қатор Россия ва Ўзбекистон ОАВларида Санкт-Петербург шаҳридаги қурилиш объектларининг бирида Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳалок бўлганлиги хусусида маълумот тарқалган эди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг РФдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда олиб борилган текширув давомида ушбу фуқаронинг шахсига аниқлик киритилди. Хусусан, 1977 йилда Наманган вилоятида туғилган “А.Б.” исм-шарифли шахс жорий йилнинг 25 ноябрь куни Санкт-Петербург шаҳрининг Пушкин туманида жойлашган кўп қаватли турар-жой биносида монтаж ишларни бажараётган вақда 4-қават баландлигидан йиқилиб вафот этган.
Ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан РФ ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Марҳумнинг жасадини репатриация қилиш ва қариндошларига компенсация тўлаш иш берувчи ҳисобидан амалга оширилиши Бош консулхона ва Миграция агентлиги томонидан назоратга олинган.