Қонунчиликдаги янгиликлар
❗️Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тизими такомиллаштирилади.
Яқинда Президентнинг “Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ-465-сон, 30.12.2024 й.) қабул қилинди.
Қарор асосида:
🔰 Дала четлари, аҳоли томорқалари, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди ҳамда маҳаллалардаги ички кўчаларда маҳсулот етиштириш учун қуйидаги янги тартиблар жорий этилади:
1️⃣ Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ташкил қилиш:
• Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги:
• Дала четлари ва аҳоли ҳудудларида маҳсулот етиштиришни ташкил қилади.
• Қишлоқ хўжалиги субъектларига уруғ ва кўчатларни етказиб беради.
• Етиштирилган маҳсулотларни экспорт қилиш ишларини мувофиқлаштиради.
• Агентлик йил давомида даромадли экинлар экиш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича тадбиркорларнинг талабларини ўрганади.
2️⃣ Етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш:
• Ички фитосанитария сертификати 1 йил давомида бепул берилади.
• Дала четларига экилган “in-vitro” усулида яратилган мевали кўчатлар учун:
• Ҳар бир пайвандтагли кўчатга 25 минг сўмдан ошмаган ҳолда харажатларнинг 50 фоизи субсидия қилинади.
• Субсидиялар Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан ажратилади.
🌳 @uzagromart
Бизнинг ижтимоий тармоқларимиз!