Юқори палата ўз фаолиятида тўлиқ ишга солиши мумкин бўлган имконият ва йўналишларга тўхталиб ўтилди
Конституцияда Сенат ҳудудий вакиллик палатаси экани белгилаб қўйилган. Шу билан бирга, олдинги чақириқда Сенат маҳаллий кенгашлар билан мулоқот ва ҳамкорлик борасида фақат дастлабки қадамларни қўйди.
Масалан, маҳаллий кенгашлар 15 дан ортиқ масалалар бўйича қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлса-да, уларни тайёрлаш, келишиш ва тасдиқлаш бўйича ягона тартиб ҳалигача ишлаб чиқилмаган.
Бундан ташқари, маҳаллий кенгашларнинг энг яхши тажрибаларини бошқа ҳудудларда ҳам оммалаштириш, намунали кенгашларни эътироф этиш ҳам йўлга қўйилса, ишнинг самараси янада ошиши таъкидланди.
Асосий қонунимизга мувофиқ, Сенат 10 дан зиёд юқори мартабали мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини эшитади. Лекин, ҳисоботлар кўп ҳолларда чуқур таҳлиллар ўтказмасдан кўриб чиқилаётгани қайд этилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/658665
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе