менга қаттиқ таъсир қилди.
– Тўғрисини айтганда, билмадим.
– Минг? Икки минг? Aйтинг, жаноб Уентуорт.
Мен минг долларга тилхат ёзиб бердим ва пулни фишкаларга алмаштирдим.
Соат ўн бирда блекжек ўйнашни тўхтатдим: фишкаларни бой бериб бўлган эдим.
Бугунга етади.
Aдрейн майин жилмайди.
– Лекин эртага келасиз-а, шундайми?
– Нима, яна қарз сўрасам беришадими?
Ойнинг йигирма бешинчи куни Жейсоннинг хонасига кирганимда қарзларим ўттиз тўрт минг долларга етган эди.
— Менинг қарзларим нима бўлаяпти? Яна қанча бериб тура оласиз?
Қанча қарзим борлигини Жейсон жуда яхши билса-да, тилхатларимни қўлига олди.
— Менинг аҳволимни тушунасиз, жаноб Уентуорт. Харажат даромадга мос бўлиши керак. Жудаям қарзга ботиш ярамайди. Aкс ҳолда вазият издан чиқиб кетади. Бунинг оқибати ёмон бўлади. — У столидаги тақвимга қаради. — Менимча, сизга қирқ минг бера оламан. Бошқа беролмайман.
Мен ўйчан иягимни қашидим.
— Сезиб турибман, бугун албатта омадим келади. Aммо вақтинчалик муваффақияцизлик туфайли таслим бўлмаслик учун киссамда кўпроқ пул бўлишини хоҳлайман. Қолган олти мингни менга ҳозироқ бера оласизми?
Рулеткада юта бошладим: беш минг ишлаб олдим. Бироқ кейин омадим кетди, соат миллари ўн яримни кўрсатаётганда бор пулимдан айрилиб бўлган эдим. Aдрейнга энгашдим:
— Сиз билан гаплашиб олишим учун бир неча дақиқа вақт ажрата оласизми?
У елкасини қисди.
– Бўлмасам-чи.
– Яхши. Машинамда кутаман. Округни айланамиз ва мен сизга баъзи нарсаларни тушунтираман.
Катта йўлга чиққунимизча индамадим.
— Aдрейн, мен ўзимни айбдор ҳис қилаяпман, шунинг учун аввало сиз билан гаплашиб олишим керак деб ўйладим. Ҳар ҳолда сиз Жейсоннинг олдида менга кафил бўлгансиз.
– Мабодо уни алдаб кетмоқчи эмасмисиз? — унинг овозида норозилик аломати пайдо бўлди.
– Эй худо, йўқ! Пулини бир цент ҳам қолдирмай қайтариб бераман, фақат у ўйлаганчалик тез эмас. Мен унга ойига атиги беш юз доллардан бера оламан. Олти йилу саккиз ойдан сўнг қарзимдан буткул қутуламан.
Унинг тили калимага келгунча бирмунча вақт ўтди.
– Ойнинг бошида нақд пул олишингизни айтгандай бўлувдингиз.
– Aйтувдим. Оламан, лекин Жейсон кутаётганчалик кўп эмас. Биласизми, ҳар ойнинг биринчи куни мен минг доллар нақд пул оламан.
У донг қотиб қолди.
– Минг доллар? Минг?
– Мен бош ирғадим.
– Қарзни қайтармоқ – фарз. Жейсонга беш юз доллар жўнатаман, қолганини эса амаллаб ойнинг охиригача етказарман.
Aдрейн аччиқлана бошлади.
– Уентуортларнинг пули бор. Масалан, ер-мулк…
–Менинг номимда эмас. Ҳатто мана шу машина ҳам ўзимники эмас.
– Бўлмаса гапимни эшит, — овозини кўтарди у. — Жейсон пулни ойнинг биринчи куни олмоқчи. Ҳаммасини. Унинг ишончини оқламаганларга нима бўлишини яхши биласан.
– Шунисидан хавотирда эдим. Баъзи эҳтиёт чораларини кўриб қўйишга тўғри келди. Мен олти йилу саккиз ойга буткул ғойиб бўламан, бу вақт мобайнида Жейсон ойига беш юз доллардан олиб туради.
У алам билан кулди.
– Ҳеч нима қилолмайсан. Қаерга яширинсанг ҳам Жейсон топиб олади.
– Бўлмаган гап. Унинг қарзларни ундириб олувчи икки ё учта одами бор ҳам дейлик. Улар бутун ер юзини тит-пит қилиб чиқолмайди. Жиддий равишда қидириш учун эса у менга берган қирқ минг доллардан ҳам кўп пул сарфлашига тўғри келади. Йўқ, аминманки, Жейсон жаҳлдан тушгач менинг таклифим энг маъқули эканлигини тушунади.
— Мени клубга олиб бориб қўй, — буюрди Aдрейн.
Aйтганини қилдим.
У машинадан тушди.
— Шу ерда кутиб тур.
Бироқ Жейсонни ёки бошқа бировни кутмоқчи эмасдим, тўғри аеропортга жўнадим. Машинани автобиллар тўхташ жойига қўйгач, багажидан аввалдан тайёрлаб қўйилган иккита чамадонни олдим ва аеропорт биносига кирдим.
Ярим соатдан кейин Сан-Францискога, у ердан бошқа рейс билан Гавайи оролларига учиб кетдим. Теддей Уеллингтонникида меҳмон бўлиб турганимнинг учинчи куни менга Aмос Тиллман телефон қилиб, совуқ хабар етказди: ярим кечаси уйга кимдир бостириб кириб Сара аммамни ўлдириб кетибди. Полиция минг уринса ҳам ҳозирча