ги бар деб ўйладим. Кутилмаганда шундоқ ёнгинасида рулетка ўйнайдиган жой борлигини билиб қолдим. Сира хабарим йўқ эди. Омадимни синаб кўрмоқчи бўлдим.
– Жейсон ҳақида бирон нима биласанми ўзи?
– Газеталарда у ҳақда ўқиганман.
— Умрининг ярмини турмада ўтказган. Ўғирлик, қуролли босқинчилик, эҳҳе, у нималар қилмаган дейсан. Уч марта қотилликда гумон қилиб ҳибсга олишган, лекин далиллар етарли бўлмагани учун қўйиб юборишган.
— Эҳтимол, ростдан ҳам унинг ҳеч қандай айби йўқдир.
Тиллман кулди.
— Қурбонларининг ҳаммаси ундан қарздор бўлишган. Унча-мунча эмас. — У коктейлдан ҳўплади. — Сен қанча ютқаздинг?
— Бир цент ҳам ютқазганим йўқ, ўн икки минг доллар ютдим.
У ўйланиб қолди.
— Барибир, Рожер, шунча пулни ютиб олишинг тўғрими, айниқса, Жейсондан? У бу бола менинг бошқа қарздорларимдан ҳеч нимаси билан фарқ қилмайди деган қарорга келиши мумкин. Aйни пайтда сен туфайли ўн икки минг доллар зарар кўрган, ахир.
— Хўп, гарчи пул ютган бўлсам-да, бу ҳақда Сара аммамга ҳеч нарса демасангиз сиздан жуда миннатдор бўлар эдим. Унинг қиморга муносабатини биласиз-ку…
Кечқурун яна «Жейсон клуби»га бордим.
Одатдагидай Aдрейн Макклоузи мен билан бирга рулетка ўйнашга киришди.
Икки соатда минг долларга яқин пул ютқаздим. Блекжек столига ўтдим ва у ерда ҳам минг доллардан айрилдим. Бугунга шу ҳам етади деган фикр хаёлимдан ўтди.
— Бойўғлидай тунда тиним билмайсан. Кинога бораяпсанми? — сўради Сара аммам нонушта маҳали.
— Жуда қизиқиб кетибман.
— Нимаям дердим, ўз пулингга тушаяпсан. Лекин, билишимча, чипталар ҳозир ниҳоятда қиммат бўлиб кетган. Эсимда, бир пайтлар ҳатто марказда ҳам кино чиптаси қирқ ё эллик цент турар эди. — У бурда нонга ёғ суртди. — Мен тун бўйи Уеллингтоннинг таклифи ҳақида ўйлаб чиқдим.
Теддей Уеллингтон ва унинг хотини мени ўзларининг Гавайидаги ранчосида бир неча ҳафта дам олишга таклиф қилишган эди. Коллежда биз Теддей билан бир хонада яшаганмиз, у билан учрашгунга қадар Гавайида катта пода боқиладиган ранчо бўлиши мумкинлигини етти ухлаб тушимда ҳам кўрмаган эдим.
Сара аммам пичоқни столга қўйди.
– Боришинг мумкин.
– Менга жуда меҳрибонсиз, амма, аммо ёлғиз қолиб қийналасиз-ку?
– Бир амалларман.
– Неча кунга кетишим мумкин?
– Менимча, бир ҳафта етади.
– Нонуштадан сўнг мен турбюродаги агентимизга телефон қилиб, ҳаммасини келишиб олдим. Ойнинг охирида кетишга қарор қилган эдим.
Ўша кеча «Жейсон клуби»да беш мингимдан айрилдим. Кейингисида олти мингдан, бир ойлик нафақам ҳам шунинг ичида.
– Ҳаммаси тамом. Гўё менда ўн уч минг доллар бўлмагандай.
– Ўз пулингиздан фақат минг доллар ютқаздингиз, — гапимни тузатди Aдрейн ва ёқимли жилмайди. — Эртага келасиз-а? Aлбатта омадингиз чопади.
– Келмасам керак. Бир центим ҳам қолмади.
– Бир цент ҳам?.. Бўлиши мумкин эмас, жаноб Уентуорт.
– Умуман олганда ҳақсиз. Лекин гап шундаки, менда нақд пул йўқ. Ҳатто чек ҳам ёзиб беролмайман. Менинг ҳамма активларим боғланган, нақд пулни фақат кейинги ойнинг биринчи санасида оламан.
– Биргина нақд пулингизнинг йўқлиги севимли машғулотингиздан воз кечишингизга сабаб бўлолмайди. Нега қарз олмайсиз?
– Эртага дўстларимдан сўраб кўрарман.
– Уларни қўя туринг. Нега Жейсондан ола қолмайсиз?
– Чунки у билан таниш эмасман. Нима учун у менга қарз берар экан?
– Мен сизга кафил бўламан.
– Сиз Жейсон билан танишмисиз?
– У бошини ирғади:
– Бир неча марта учрашганман. У жуда сахий, ҳар доим аҳволингизни тушунишга, ёрдам беришга тайёр.
У мени икки дақиқа ёлғиз қўйиб, мижозлари қандай қилиб ютқазаётганини бардан туриб кузатаётган Жейсон томон юрди. Улар икки оғиз гаплашгач, Aдрейн мен томон ўгирилиб имлади.
Учаламиз тор йўлакдан ўтиб кичкина хонага кирдик.
— Жаноб Уентуорт, — кулимсиради Жейсон. — Aдрейн менга вазиятни тушунтирди. Aминманки, сизга ёрдам бера оламиз. Қарз борасида муаммо бўлмайди. Фақат тилхат ёзиб беришингиз керак. Қанча пул олмоқчисиз?
Илгари ҳеч бировдан қарз олиб кўрмаган эдим, шу боис бу гап-сўзлар