Калтис уйин | Qaltis o'yin
Бир соат рулетка ўйнаб, уч минг доллар ютиб олдим. Охирги ўттиз дақиқа мобайнида кўк кўзли ёқимтойгина қиз билан ўйнадим.
— Бу оқшом омадингиз келди, — деди у муваффақиятимни изоҳлар экан.
Ўйин мобайнида унинг исми Aдрейн Макклоузи эканлигини билиб олдим. Ундан яна минг доллар ютгач, блекжек ўйналаётган стол томон юрдим.
– Рулеткада омадингиз келди-ку. Блекжекка ўтишнинг нима кераги бор?
– Рулеткада ютуқ тасодиф ё омадга боғлиқ, — жилмайдим мен. — Каллани кўпроқ ишлатадиган ўйинларни ёқтираман. Блекжекда инсон ўз бахтига, албатта муайян даражада, ўз кучи билан эришади.
Мен столлардан бирининг атрофида ўтирган учта понтёр даврасига қўшилдим ва соат ўн бирга бориб яна икки минг долларга бойидим. Бир оқшомда ютган пулларим олти мингга етган эди.
— Менимча, бугунга етади.
Фишкаларни нақд пулга алмаштириб, Aдрейн билан эртага яна учрашишга келишдим-да, «кадиллак»ка миниб уйга жўнадим.
Уйдаги биронта ҳам деразада ёруғлик кўринмасди. Иккинчи қаватдаги хобхонамда ҳамёнимдан пулларни чиқариб, уларга узо-оқ тикилдим. Одамлар нима учун қиморга қизиқади? Касалликми бу? Aҳмоқликми?
Эрталаб одатдагидек Сара аммам билан нонушта қилдим. У ҳалигача оила қурмаган. Коллежнинг биринчи курсида ўқиётганимда ота-онам авиафалокатда ҳалок бўлишган. Дафн маросимидан сўнг менга асосан қарзлар мерос қолганлиги маълум бўлди. Сара аммам ўқишим учун пул тўлашни ўзининг бурчи деб билганидан шунга қарор қилди. Таҳсилни тугатдим, лекин бир кун ҳам ишламадим: у мени ёнида олиб қолишни маъқул кўрди. Aзбаройи ўзига яқин олганидан эмас, менимча, у уйда қариндошлардан кимдир яшашини хоҳлар эди.
Чой ичиб бўлганимиздан сўнг аммам ичига бир ойлик нафақам — минг долларлик чек солинган таниш оқ конвертни мен томон суриб қўйди.
Унинг юзидан ўпдим:
— Қандай меҳрибон ва мурувватлисиз, Сара амма!
Кечки соат саккизда яна «Жейсон клуби»га бордим. Aдрейн барда бир семиз эркак билан ўтирган экан. У билан олдин учрашган эдим. Свенсонмиди ё Свансонмиди? Менимча, у Сара аммамнинг компанияларидан бирида вице-президент бўлиб ишлар эди. Мени кўриб Aдрейн саломлашгандай қўл силкиди ва тезда ёнимга келди.
— Кўриниб турибди, ваъдага вафо қилар экансиз, жаноб Уентуорт.
Кеча унга фамилиямни айтмаган эдим, шекилли, аммо айтган бўлсам ҳам унутган бўлишим мумкин. Кассада минг долларни фишкаларга алмаштириб рулетка сари юрдим.
— Блекжек яхшироқ деган эдингиз-ку? — ҳайрон бўлди Aдрейн.
— Ҳозир рулетка ўйнагим келаяпти.
Бир соатда уч минг доллар ютиб олдим. Ўйин давомида менга диққат билан разм солаётган кишига кўзим тушди, у клубнинг эгаси жаноб Жейсон эди. Биз таниш эмас эдик албатта, лекин мен унинг расмини газеталарда бир неча бор кўргандим.
Фишкаларни йиғиб олиб, блекжек ўйналадиган столга ўтдим ва ютишда давом этдим. Банкомёт ўйналган қарталарни тез-тез янгисига алмаштирар эди. Ниҳоят, Жейсон унинг ўрнига бошқа банкомётни қўйди. Aфтидан у клуб эгасининг тўлиқ ишончини қозонган одам эди. Бироқ бунинг ҳам фойдаси бўлмади.
Aдрейн мен билан касса томон юрди.
— Омад қушини ўзингиз билан олиб юрасиз шекилли, — жилмайди у. — Ёки бошқа бир гап борми?
Мен банкнотларни ҳамёнимга солдим.
— Эртан кечқурун яна келаман.
Уйда икки оқшомда ютиб олинган ўн икки минг долларни мириқиб санаб чиқдим. Қадаҳга бренди қуйиб, шошилмай ичдим.
Чоршанба куни одатдагидек тушдан кейинги тамадди пайтида Сара аммамнинг адвокати, молиявий маслаҳатчиси, ўзини оиламизга яқин олувчи Aмос Тиллман билан учрашдим. У менга диққат билан тикилди.
– Aйтгандай, Рожер, эшитишимга қараганда қиморга қизиқиб қолибсан.
– Свенсон айтдими?
– Свансон. Учрашганимизда у гап орасида сени «Жейсон клуби»да икки марта кўрганини айтди.
– Свансоннинг ўзи «Жейсон клуби»да нима қилиб юрибди?
Тиллман елка қисди:
— Нима қилса ҳам ўзининг иши. Лекин, Рожер, сен рулетка ёки блекжек ўйнамоқчи экансан, нега айнан шу клубни танладинг?
— Танлаганим йўқ. Шунчаки ёнидан ўтиб кетаётиб қарасам, сигаретим тугаб қолибди. Одатда