🏅 Ушбу шеърим Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва 14 январь Ватан ҳимоячилари кунига бағишланади.
Ватан менинг шонимсан!
Мен ёшликдан яхши кўрган,
Оловқалб қаҳрамонлар.
Сиз туфайли элим тинч,
Раҳмат, жасур посбонлар.
Ватан! Номинг бунчалар,
Завқ бағишлар дилимга.
Сен қудратим-шонимсан,
Куч бергансан кўнглимга.
Сен Муқанна, Темур Малик,
Қўрқмас ботир оловдан.
Генерал Собир Раҳимовсан,
Ўч олган қўрқмай ёвдан.
Беш ўғли жангдан қайтмай,
Умидла кутган онасан.
Сен Ватансан,қудрати буюк,
Бардошли Зулфия момосан.
Ўтмишингни гар ўйласам,
Кўпдир армон ёшлари.
Раҳмат ҳушёр аскарлар,
Сиз тинчлик қуёшлари.
Бу кун осмон мусаффо,
Турмуш гўзал беғубор.
Қутлуғ бўлсин байраминг,
Ғам кўрма элим зинҳор!
✍️ Бахтиёр Йўлдошев
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
👇👇👇👇
https://t.me/ustozlar_uchun
Ватан менинг шонимсан!
Мен ёшликдан яхши кўрган,
Оловқалб қаҳрамонлар.
Сиз туфайли элим тинч,
Раҳмат, жасур посбонлар.
Ватан! Номинг бунчалар,
Завқ бағишлар дилимга.
Сен қудратим-шонимсан,
Куч бергансан кўнглимга.
Сен Муқанна, Темур Малик,
Қўрқмас ботир оловдан.
Генерал Собир Раҳимовсан,
Ўч олган қўрқмай ёвдан.
Беш ўғли жангдан қайтмай,
Умидла кутган онасан.
Сен Ватансан,қудрати буюк,
Бардошли Зулфия момосан.
Ўтмишингни гар ўйласам,
Кўпдир армон ёшлари.
Раҳмат ҳушёр аскарлар,
Сиз тинчлик қуёшлари.
Бу кун осмон мусаффо,
Турмуш гўзал беғубор.
Қутлуғ бўлсин байраминг,
Ғам кўрма элим зинҳор!
✍️ Бахтиёр Йўлдошев
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
👇👇👇👇
https://t.me/ustozlar_uchun