URGUT FARZANDIФавқулодда вазиятлар вазирлиги Бошланғич тайёргарлик ва малака ошириш марказида шу номли кўрик-танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорлигида миллий урф-одатлар, замонавий турмуш тарзини тарғиб этиш, наъмунавий оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида ўтказилган бу тадбирда вилоят ФВБ ва унинг таркибий тузилмалари ҳарбий хизматчлари ва унинг оила аъзоларидан иборат жамоалар иштирок этишди.
Тўрт босқич ва шартлар асосида беллашган жамоалар ўртасида туманимизнинг намунали оиласи
Самарқанд шаҳар ФВБ 3-Ёнғин-қутқарув қисм бошлиғи подполковник Асрор Ғаниев ва унинг оила аъзолари фахрли 1-ўринни эгаллаб, кўрик танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.Ғолиб ва совриндорлар диплом ва қимматбаҳо эсталик совғалар билан тақдирландилар.
©Urgut sadosi gazetasi
@urgut_xabarlar