WHO Uzbekistan dan repost
🌍 Бутунжаҳон антибиотиклардан тўғри фойдаланиш ҳафталиги 💊
Антибиотиклардан қандай тўғри фойдаланиш ва нима учун бу муҳимлиги ҳақида биз педиатр, болалар пульмонологи ва аллергологи Сарвар Разаков билан суҳбатлашдик.
👉 Антибиотикларни нотўғри қўллаш нима учун хавфли?
"Антибиотиклар – универсал дори эмас. Ҳар бир препарат муайян бактерияларга қарши таъсир кўрсатади ва индивидуал тарзда танланиши лозим. Ўтган сафардан қолган ёки бошқа одамга тайинланган антибиотикларни қабул қилиш мумкин эмас."
👉 Нима учун даволаниш курсига аниқ риоя қилиш муҳим?
"Антибиотиклардан нотўғри фойдаланиш бактерияларнинг чидамлилигини келтириб чиқариши мумкин. Беморнинг ташхиси, ёши, вазни ва соғлиғи ҳолатини ҳисобга олиш муҳим. Масалан, пенициллинлар аллергия чақириши, аминогликозидлар эса буйрак ва эшитиш қобилиятига зарар етказиши мумкин."
📌 Антибиотиклар – ақл билан фойдаланишимиз керак бўлган ресурсимиз. Келинг, соғлигимизни асрайлик ва бактерияларга қарши биргаликда курашайлик! 💙