Мусулмонлар ва викинглар – Иккита тамаддун, икки оламнинг тўқнашуви. 2 қисм.
Тарихдан маълумки, викинглар ниҳоятда жасур одамлар бўлганлар. Буни билиб олган Абдураҳмон уларга қарши Андалусдаги барча ислом лашкарини йиғишга қарор қилади. У чегаралардаги қўшинларни ҳам чақиртиради. Пириней ярим оролидаги мусулмонларнинг барча кучлари бир жойга йиғилгач, амир Абдураҳмон қоронғу кечада қулай позицияга жойлашиш учун армияни Севилядан жанубий-шарқда жойлашган Морон деган жойга олиб келади. Мусулмонлар викингларни шу ерда кутиб олиб зарба беришга қарор қилгандилар.
Мусулмонлар Испаниядаги барча масжид ва черков минораларидан душманни кузатиш мақсадида фойдаланишга қарор қиладилар. Минораларда турган кузатувчилар викингларни ҳаракатлари ҳақида амирга билдириб турадилар.
Фажра тугаши билан минораларининг бирида турган кузатувчи душман қўшинининг улар томонга келаётганини хабарини етказади. Викинглар армиясининг сони таҳминан
16 минг жангчини ташкил қилган. Ислом лашкари жангга тайёргарлик кўра бошлайди. Абдураҳмон викингларни дастлаб ўтказиб юборади ва пистирмада турган ўз қўшинига орқадан зарба беришга буюради. Мақсад викингларни бош қароргоҳ бўлган Севилядан узиб ташлаш эди. Иккин ўртада шиддатли жанг бошланади.
Викинглар мусулмонлар армияси томонидан янчиб ташланади. Мусулмон лашкари бу варварларни тор-мор қилгач Севиляни озод қилиш учун олдинга ҳаракатланади.
Майюснинг армияси яксон бўлганини билган Севилядаги викинглар зудлик билан шаҳарни ташлаб чекинишни бошлайдилар. Улар Морон жангида ҳалок бўлган армияларининг тақдирини такрорланишини истамасдан кемаларига миниб сузиб кетадилар. Бироқ, амирнинг буйруғи билан мусулмонлар флоти уларни денгизда ҳам кутиб турганди. Мусулмон флоти викинглар флотига хужум қилади ва уларнинг тўртта кемасини қўлга туширадилар. Кемадаги викинглар қиличдан ўтқазилади ва ундаги ўлжалар қайтариб олинади.
Бу мағлубиятлардан сўнг викинглар қироли амир Абдураҳмонга ўз элчисини юбориб сулҳ сўрайди. Викинглар мусулмонларнинг элчиларини ўз юртларига ҳам таклиф қилади. Амир бу таклифга рози бўлиб, Яҳё ибн Ҳакам Ал-Ғазолни бир гуруҳ элчиларга бош қилиб викинглар юртига йўллайди. Яҳё ибн Ҳакам Ал-Андалусдаги энг моҳир дипломатлардан бири эди. У ўткир ақли-фаросатли, ҳар қандай дипломатик вазифани қойиллатиб бажарадиган, ҳар қандай усуллар билан мақсадга етадиган одам эди.
Мусулмонлар делегацияси Антлантика океанидан бу узоқ ва хавфли саёҳатга чиқадилар.
Шимолий Атлантика бўйлаб сузган кемалар катта бир оролга келиб тушадилар. Икки кун ҳордиқ чиқаргач, мусулмон делегациясини викинглар қироли ўз ҳузурига чақиртиради. Ал-Ғазол ва унинг шерикларига викинглар ўз худоларига эгилиб таъзим қилишни буюрадилар, лекин Ал-Ғазол ўз динидан бошқа динга сиғинмаслигини, бу маъбуд хайкаллар ва оловга тиз чўкмаслигини ҳамда бу дипломатик этикетга ҳам тўғри келмаслигини айтиб викинглар қиролига ўз амирининг берган совға-саломларини етказади. Қирол мусулмонлар элчисининг ақлига тан бериб у билан музокаралар бошлайди, лекин қирол уларни барибир ўз йўриғига солишни истар эди. Қирол саройдан чиқиш йўлини жудаям паст қилиб қайта қуришга буйруқ беради, у мусулмонларни тиззалаб эгилиб киришларини хоҳлаётганди.
Давоми бор...
Bk dasturlar: @xbet_linebet_apkk
🔎 @unutilgantarix