Ҳаёт йўлимда энг катта ва шиддатли душманим – ўзимман. Яъни, қўрқоқлик, ялқовлик, ахмоқлик ва ўзимга ишончсизлик билан тўла бўлган “мен”. У шу қадар кучлики, мени пастга тортади, ўзи билан қуйига олиб кетади.
Фақат мана шу заиф “мен” нафрат ва ҳақоратга лойиқ. Чунки заифлик – ҳақоратлидир, у инсонни емиради, йўқ қилади. Мен эса кўп нарсани ўрганишим керак, ўзим билан бўладиган урушга тайёр туриш учун.
Олдимда турган улкан тош деворлар, шубҳа ва баҳоналар чуқурлари, қулайлик ва заифлик ботқоқлари, хатолар ва муваффақиятсизликлар силсиласига қарамай, мен олға интилишим керак. Зулмат ичидан ёруғ тонг шафақларига югуриш, улар менга йўқотганларимдан ҳам кўпроғини ато этишига ишонган ҳолда ҳаракат қилиш – менинг бурчим.
Мен ўзимнинг ижобий ва жасур, қатъиятли ва шиддатли “мен” қисмимни озуқалантиришим, қўллаб қувватлашим ва энг камида унга халал бермаслигимга куч топишим керак.
Энг буюк ғалаба эса – ўзимни енгишимдир.
Шундай экан, ҳар қандай қийинчилик ва енгилликка бир хил нигоҳ билан қарашни ўрганиш зарур. Чунки ҳақиқий куч – бу руҳий жасорат ва ўз устингдан ғалаба қозониш.
Инсоннинг энг ашаддий душмани бу унинг ўзидир! Ўзи устидан ғалаба - бу ҳақиқий ва улуғ ютуқдир!
Яратгандан ўзимизни енгишда кучли ирода, ўзимиз билан ўзимизни синамаслигини, ҳамда бир сонияга-да ўз холимизга ташлаб қўймаслигини сўраймиз!
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online