абдуллох


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Абдуллох | Шахсий блог.
#китобдан
#шеърият
#тафаккур

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


STOP 🙅‍♂️

Kanalni tugatamiz! 🚮

Shu paytgacha kuzatib kelgan hammaga rahmat!


• Онадан сўралди:

- Фарзандларингиздан қайси бирини яхши кўрасиз?

• Она жавоб берди:

- Касалини яхши кўраман токи
тузалгунича;
- Мусофирини яхши кўраман токи қайтгунича;
- Кичигини яхши кўраман токи катта бўлгунича;
- Ҳаммасини яхши кўраман токи ўлгунимча!

(м) Аброр Мухтор Алий




#китобдан

Тақво -- бандани Аллоҳнинг азоби ва дўзахдан сақлайдиган амал. Шунинг учун Набий соллалоҳу алайҳи васаллам тақвони ишнинг боши деб таърифлайдилар. Ишнинг боши яхшилик жамланмасидир. Тақвога буюриш эса ҳамма яхшиликларга буюришдир.

📚: Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва ҳабарлар


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish




#шеърият

...

Булутлар сузади мовиёт узра,
Кўҳна тилаклардан тилайман паноҳ.
Юрагим тўрида исмингни асраб,
Тилимга шивирлаб чиқараман, оҳ.

Турғазиб қўясан ерга қоқилсам,
Ўчирилиб кетар нигоҳим изи.
Кўринмай турибки шунча яқинсан,
Кўрсам, қолармикан менда мен ўзи.

Ўйлайман – бу умрим сенга тикилса,
Ҳаммадан улканман, чиндан улканман.
Сени соғинчимдан шунча бахт кулса,
Васлингдан не ҳолга тушар эканман?!

©️ Хайрулла Ҳамидов


#шеърият

Қўръон дилга пора бўлиб тўлгани муҳим,
Қалб Қуръонни ҳаётим деб билгани муҳим.
Сен Қуръоннинг қаерига келганинг эмас,
Қуръон сенинг қаерингга келгани муҳим.

©️ Хайрулла Ҳамидов


#шеърият

Ўшангача...

Аллоҳ Ўзи асрасин сизни,
Ўзни нафсга отиб юборманг!
Жаннатдаги зўр ўрнингизни,
Жаҳаннамга сотиб юборманг!

Нафс қутқуси бошларга бало,
Иймонсотар бўлманг ҳеч қачон.
Агар шундай бўлса мабодо,
Савдогарсиз жудаям ёмон.

Бундай хато савдо бу бошга
Турли-туман савдолар солгай.
Аҳмоқ бошни урганча тошга,
Аттанг, аттанг, аттанглаб қолгай.

Фойда бермас сўнгги пушаймон,
Армонгамас, иймонга тўлинг!
Мангу қолай десангиз омон,
Сиз жаннатга харидор бўлинг!

Шайтон оғир кўрсатар, лекин,
Енгилхарид, гўё парсиз сиз.
Масжид бепул, ибодат текин,
Энг омадли савдогарсиз сиз!

Жон омонат – узилгудек барг,
Бир кун тупроқ бўлгувсидир тан.
Ўшангача омад этмай тарк,
Савдонгизни берсин Яратган!

©️ Ботиржон Эргашев




@faruqiy akamiz bilan...

Ma'lumot uchun: Real Madrid bu - men

P/S: Baribir daraja oʻz kuchini koʻrsatadi 😌


Ҳулоса чиқармасдан ўқиш ёки эшитиш - вақтни ҳавога совуришдир.

©️ Абдукарим Мирзаев


• Сен учун энг муҳим дўст:
- Борлиги сезиладиган эмас,
- Йўқлиги сезиладиган дўстдир!

©️ Аброр Мухтор Алий


#ЛАТОИФ

• Хотин:

- Дадаси, докторга учрадим.
У менга Анталиягами, Малайзиягами ёки
Дубайгами бориб, сув бўйида дам олишимни буюрди.
Қаерга борамиз?

• Эр:

- Бошқа докторга!

(м) Аброр Мухтор Алий


Кунларнинг бирида сендан: Нега маҳзунсан? - деб сўрашса, тўғрисини айтгин:
- Истиғфор оз, Қуръон ташлаб қўйилган..

Али Тантовий


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Севишни билмайди шарқлик аёллар

©️ Хайрулла Ҳамидов


#шеърият

“Рус босиб олгани, яхши” - дер бири,
Бири: “Америка яхшироқ” - дейди.
Зоҳири озод, лек ботини қуллар,
Фақат бир-бирининг гўштини ейди.

“Реал” ёки “Барса”, “айфон” ё “самсунг”,
“Роналдо” ё “Месси” қайси зўр” дейди.
Китоб ўқи десанг бўлар кар ва гунг,
Фақат бир-бирини гўштини ейди.

©️ Жавоҳир Эшонқулов


• Бошимга кўтаришим мумкин бўлган одамларни, бошимга кўтарганман.
Тушиб олганлар бундан мустасно!

©️ Аброр Мухтор Алий


🧡


Биродаримиз Фузайл ижоза олибдилар. Ма шаа Аллоҳ!!!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.