Покистонлик бир олим одам зиёратга Мадинаи Мунавварага борадилар. Бир кун масжидул Набавийдан чиқиб нон ушоқлари билан Мадина қушларини боқаётган пайтида бир болага кўзи тушади, у бола ўша нон ушоқларини териб еяётган эди. Олимни юраги эзилиб, болага раҳми келади. Болани олдига чақириб, уни қорнини тўйдириб, сўнг ҳол-аҳвол сўрайди. Бола отаси йуқлиги, оиласи эса катта ва онаси уларни боқишга улгурмаётганини айтади. Шунинг учун бола ўзини-ўзи боқишга мажбур эди. Шунда олим одам болага хар кун унинг олдига келиб қорни туйгунча овқатланиб кетишни таклиф килади. Шундай қилиб олимни болага меҳри тушиб қолади ва болага:
— Мен билан бирга Покистонга кет, у ерда сен йўқчиликни кўрмайсан, мен сенга илм ҳам ўқитаман, — дейди. Бола хурсанд бўлади ва саволга тутади:
— Покистонда ўйинчоқлар борми?
— Ҳа бор".
— У ерда болалар ўйнаши учун майдонча борми?
— Ҳа бор.
— У ерда менинг янги кийимларим бўладими?
— Ҳа бўлади, мен сенга энг яхши кийимларни олиб беришга ҳаракат қиламан.
— У ерда Пайғамбаримизнинг зангори гумбазлари борми?
— Йуқ, бизда бу йуқ, шунинг учун мен Мадинага келдим-да Пайғамбаримизни зиёрат қилиш учун.
Бола жимиб қолди, ўйга толди ва айтдики:
— Мен ўйинчоқсиз, кийимсиз, уйсиз яшай оламан, лекин Набавийнинг зангори гумбазисиз яшай олмайман, қалбим хоҳлаган пайтда борадиган масжидларисиз яшай олмайман. Сиз мени кечиринг, сиз билан боролмайман.
Олим йиғлади, болага гапиргани гапи йўқ эди. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в.) равзаларини эвазига болага берадиган нарсаси йўқ эди. Олим дуо қилди:
— Я Роббий, ўзинг менга мустаҳкам иймон бергин, шу боланики каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат бергин!