✅ Қарздор фуқаро 120 соатлик жамоат ишларига жалб этилди
❗️Бюронинг Пайариқ туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2017 йил 7 мартдаги қарори билан қарздор Н.Р.дан ундирувчи Ҳ.А. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
⚡️Тўловни унутиб қўйган қарздор Н.Р.нинг қарздорлиги 16 млн. сўмдан ошиб кетган. Лекин тўлов амалга оширилмаган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 47-(4)-моддасига асосан маъмурий иш қўзғатилди ва судга юборилди.
⚡️Жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг қарорига асосан қарздор Н.Р. 120 соат муддатга ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиладиган бўлди. Шунингдек, иш ҳақининг 50 фоиз алимент мажбуриятлари бўйича қарзларига йўналтириладиган бўлди.
Фаррух РАЙИМОВ, Бюронинг Пайариқ туман бўлими давлат ижрочиси.