Ўзбекистон Республикаси бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кунлик” профилактик тадбирининг Тўрткўл тумани ҳудудида ижросини таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан 3-сектор раҳбари подполковник Р.С.Турганбаев ҳудудга қарашли бўлган туман марказидан қарийб 60 километр узоқликда бўлган “Кўкча” овулида ҳавонинг совиб кетиши муносабати билан аҳоли хонадонларига бориб уларнинг яшаш шароити, хонадаонларнинг иссиқлиги, фуқароларнинг ичимлик суви, хонадаонларга етказиб берилиши лозим бўлган суюлтирилган газнинг етиб бориши, совуқ кунларни беталофат ўтказиш бўйича ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар давомида аниқланган муаммолар шу жойнинг ўзида бартараф қилиниб, ҳал қилишда вақт талаб қилинадиган муаммолар юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, сектор раҳбари боқувчисини йўқотган, кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уйларига бориб, хонадон эгалари холидан хабар олди. Шунингдек, уларга озиқ-овқат ва хонадонларни иситиш учун кўмир тарқатилди.