104 йил олдин Боку шаҳри Ғарб империализми ва колониализмига қаршилик, социализм ва инқилобий ҳаракатларнинг бир онлик марказига айланади. III Интернационалнинг 2 конгресида олинган қарор билан 1-8 сентабрь кунлари Шарқ халқларининг биринчи съезди ташкиллаштирилди.
Чин, Ҳиндистондан Туркистон ва Яқин Шарқ, Англия ва Америкага қадар коммунист партия вакиллари, инқилобдан илҳомланганлар тўпланган қурултойда кўп мавзулар кўтарилади. Туркистондан қатнашган делегатлар ҳам ўлка ҳаётига оид муҳим сўзлар билан келишган эди: ўз-ўзини бошқариш, ер-сув масаласи, коммунистик ғояларни мустаҳкамлаш, Шарқнинг озодлиги ва ҳокз. Съезд ишида қатнашган 23 ёшли Чўлпоннинг ушбу шеъри иштирокчиларнинг умумий руҳиятини ифода этади:
Йўлимизда чўллар, сувлар, денгизлар,
Бош-учини таниб бўлмаслик излар.
Шу изларни босиб, денгизлар кечиб
Буюк амал билан борамиз бизлар.
Юракдаги сақлаб борган амаллар
Йўллардаги денгизлардан улуғроқ.
Эзилганлар тилак тилар бу йўли
Бурунгидан тўлароқ.
Маҳкам қилиб боғланилган камарлар,
– Тезроқ!
– Қанот!
Қушлар янглиғ учайлик.
Кенг чўллардан, денгизлардан кечайлик,
Шарқнинг эски чигалини ечайлик!
Съезд давомида туркистонлик вакиллардан бир нечтаси сўзга чиқади. 3 мажлисда (4 сентабрь) Тошпўлатбек Норбўтабековга ҳам сўз берилиб, у Россияда большевик инқилоби ва унинг натижалари, Туркистондаги ишлар, Шарқнинг Ғарб империализмига қарши кураши ҳақида сўзлайди. Туркистондаги большевик ҳокимиятининг ўрнатлиши ҳақида айтганлари дадил, марказга ўз ишларини қайта кўриб чиқиш оҳангида эди. Нутқидан парча:
- "... Ўртоқлар, Туркистон ишчи советининг икки жабҳада курашишга мажбур бўлганини айтаман: булардан биринчиси муллаларга қарши ва у ерда европалиларнинг тор миллиятчи фикрларига. На ўртоқ Зиновьев, на ўртоқ Ленин, на ўртоқ Троцки Туркистоннинг асл вазиятини билмайдилар, шу уч йил ичида бўлиб ўтганларнинг фарқида эмаслар. Шу билар бирга раҳбарларимизга кўзларини очириш учун буни очиқ юрак билан айтиш ва вазиятнинг асл суратини "чизмоқ" лозим. Шундай қилиб, Туркистонга келадилар ва вазиятни қайтадан кўздан кечирадилар".
@turkiston_kutubxonasi