“ШТАБ”
(ҳажвия)
Идорага бомба тушгандай бўлди. Тинчгина ором олаётган макон бирданига қовоқари инидай тўзиб кетди. Саҳар тонгдан ҳамма оёғи куйган товуқдай типирчилаб қолди. Ким у залнинг бу ёғига, ким эса у ёқдан бу тарафига қараб, товони ерга тегмай зириллаб чопяпти. Шунақа пайтда қўлидан иш келмайдиган, ҳеч вақога ярамайдиган ходимларнинг куни туғади-да... Худди ўзини ишлаётгандай кўрсатиб, у ёқдан бу ёққа чопқиллаб ўтаверади. Четдан қарасангиз, жуда-жуда банддай кўринади, аммо бирор ишни қойил қилмайди...
Бу безовталикнинг сабаби бор, албатта. Чунки юқоридан Фалончиевнинг ишчи гуруҳи келяпти. Айтишларича, ишчи гуруҳ тўппа-тўғри Штабга келиб, унинг аъзолари билан бирма-бир гаплашар экан... Қаттиқ сўров бўларкан. Бир-иккита раҳбарнинг ишдан кетиши аниқ...
Штаб раҳбари тупук сачратиб котибини койимоқда:
– Шунақаям анқов бўласанми? Штаб аъзоларини йиғиб қўймайсанми, қани сен айтган қирқ нафар аъзо? Нега келмади? Бу ерда ўтирган еттита кални бошимга ураманми? Ўзи сен бир тийинга қиммат одамсан? Сендан на раҳбар, на тузук бир ходим чиқади...
Котиб эрталабдан бир арава дакки-дашномни нонушта ўрнига ҳазм қилишига тўғри келди. Тавба, раҳбарга ҳам ҳайронсан, ўйлади ичида у. Кеча кечқурун зиёфат пайтида сен тилло кадрсан, ўсадиган йигитсан, озгинадан кейин сени лавозимга кўтараман, деганди-ку...
Котиб барибир ўз ишининг устаси. Тезда ёнига ёрдамчиларни олди. Бири Штаб аъзоларига қўнғироқ қилиб, уларни чорлашга тушди:
– Ака, яхшимисиз? Ҳа, тезда Штабга етиб келинг. Ўзингиз билан компьютер, қоғоз, ручка, қалам олволинг. Компьютерингизда ҳисоботу маълумотларингиз, аввалги, ҳозирги ва янги ишлаб чиқилган жадвалларингиз, ҳаммаси бўлсин. Рақамларни ёддан билишингиз керак... Нима, компьютерни ўзингиз олиб бермайсизми, дейсизми, катта холамникидан оламанми сизга компьютерни? Нима, Штабда нима иш қиламан дейсизми? Чой ичиб, валақлаб ўтирасиз, тушундингизми? Ҳамма нима қилса, ўшани қиласиз сиз ҳам... Бўлди, кўп гапирманг, тамом, вассалом, соат тўққизу нол-нолга етиб келинг...
Яна бир ёрдамчи машинага ўтириб, фаррош аёлни уйидан олгани кетди. Ахир Штаб хонасининг чангларини кимдир артиб, тозалаши керак-ку. Бу хонага одам кирмаганига ҳам анча бўлди. Яна бир ёрдамчи Штабни безатиш учун тувакдаги сара гуллардан олгани жўнади...
Дунёда Штаб аъзоларини йиғволишдан оғир юмуш йўқ, дейди ўзига ўзи раҳбар. Бунинг устига, ўрнига бошқасини жўнатишини-чи буларни...
Кейин котибига қаттиқ тайинлади:
– Қирқ нафар Штаб аъзоси тўла йиғилгандан кейин менга айт. Уларнинг барчасига инструкция беришим керак. Тағин комиссия олдида қовун тушириб ўтирмасин...
Котиб шўрликка оғир бўлди. Қирқ нафар аъзони йиғдим деганда, бирида компьютер йўқ, бири ҳисоботини олиб келмаган. Бирининг жадвали ўлда-жўлда. Яна бири йиғилишга кетгани учун ўрнига тамом бошқа ходимини жўнатган. Бечора ходим оғзинг қани деса, қулоғини кўрсатиб ўтирибди... Қаерга келиб қолдим дегандай, қирқ чоғли одамга қараб, атрофга аланглайди... Сен ўзи кимсан деса, мен кўчада юриб, одамлардан пул йиғадиган назоратчиман, дейди. Бундан котибнинг баттар фиғони фалакка ўрлайди: “Намунча шалвирайсан, аҳмоқ, одамларга бунча анграясан, сен тўйхонага эмас, Штабга келгансан! Мен эса сенга маймун ўйнатадиган масхарабоз эмас, Штаб котибиман”...
– Бунақа билан ишлаб бўладими, такасалтанглар?! – етмагандай Штаб раҳбари столга муштлайди... – Ҳамманг кўзингчи очвол. Фалончиевнинг олдида биронтанг мени шарманда қилсанг, нақ думингни тугиб юбораман. Ҳозир ҳамманг билиб-билиб ишингни қил. Савол-жавобга тайёр тур!
Бироздан сўнг Штаб раҳбарининг йиғилганларга “жиддий” инструкцияси янгради:
– Ишчи гуруҳ аъзолари билан юзма-юз бўлганингда, довдирама, улар ҳам сенга ўхшаган одам. Иккита кўзи, иккита қулоғи бор. Қовоғингни солма, даволний қиёфада тур. Гап қайтарма. Айбингни айтса, ўзингни оқлашга уринма. Хўп бўлади. Бу менинг хатойим. Албатта, тузатаман, ўз устимда ишлайман, тушунарли, деб жавоб бергин. Ўзингни ҳар куни Штабда ишлаётгандай қилиб кўрсат. Биронтангнинг бугун унинг ўрнига мен келдим, хабарим йўқ, деган гапингни эшитсам, комиссиянинг ортидан ўзинг ҳам жуфтакни ростлайсан, билиб қўй...