“Бир ёқларга кетмаймизми?” - деди аёл.
“Қаёққа?”
“Би-и-ир ёқларга...”
“Бир ёқ қайси тарафда? – деди эркак. – номи борми бир ёқнинг?
Унга қандай борса бўлади?”
“Билмайман, - деди аёл. – фақат бир ёқларга кетгим келгани келган.
Сиз билмайсизми ўша ёқларни?”
“Бир ёқларни мен қайдан билай? Сен ўзинг биласанми бир ёқларни?”
Хўрсинди аёл.
Жавоб бермади.
Фақат
узоқларга тикилди ғамгин.