Toshkent viloyati


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Aссалому алайкум! Сиз Тошкент вилоятининг энг оммабоп каналидасиз👌
Реклама ва мурожаат учун:
@tosh_vilBOT

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#armiya_va_tarbiya📚

Toki xavf-u xatar bor, shudir temir tarbiya:
Har birimiz - posbonmiz, har birimiz - armiya!


✍🏻Sirojiddin Sayyid

@Toshvil | тезкор ва ишончли


Коррупцияни енгиш учун биринчи навбатда унинг ортиқча ҳашамат ва дабдаба деган “ўқ илдизларини” қуритишимиз шарт.

Энг ачинарлиси, бунга таниқли шахслар бош-қош бўлаяпти, одамлар уларга тенглашаман деб, ўзини “ўтга-чўғга” ураяпти.

Бу борада айрим раҳбарлар ўзининг камтарона турмуш тарзи билан барчага намуна бўлиш ўрнига
, бундай сохта қадриятлар асирига айланиб, ноқонуний даромад топишга интилаётгани ҳам бор гап”,

- деди Президент.

Шу боис давлатимиз раҳбари парламент палаталари, маҳаллий кенгашлар, жамоатчилик вакиллари, маҳалла раислари, нуронийларни бу масалага бош-қош бўлиб, аҳоли орасида тушунтириш ишларини кучайтиришга чақирди.

@Toshvil | тезкор ва ишончли


Яна бир масала – давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилиш вақти-соати келгани таъкидланди. Бу борада жамоатчилик фикри жуда муҳимлиги қайд этилди.

Мутасаддиларга тез фурсатда ушбу қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйиб, 1 апрелгача киритиш топширилди.

Ноқонуний бойлик орттириш учун жавобгарлик масаласини ҳам ўйлаб кўриш зарурлиги таъкидланди.

Қонунчиликка ноқонуний бойлик орттириш ҳақида модда киритиш таклиф қилинди. Яъни, давлат хизматчиси декларация қилган даромадига мос келмайдиган мол-мулкини қаердан олганини исботлаши керак бўлади.

@Toshvil | тезкор ва ишончли


Прокуратура, ички ишлар, солиқ раҳбарлари яхшилаб эшитиб олсин: сектор ишидан озод қилиш бу – эски даврга қайтиб, аҳоли ва тадбиркорларга ҳар қадамда тўсиқ, коррупцияга шароит яратиш, дегани эмас”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Туманда жиноятчиликни жиловлашга ҳоким бош бўлиб, барча ишларни мувофиқлаштириши, унинг бу борадаги ўрни ҳеч қаерга йўқолмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳар ҳафтада прокурор ва ички ишлар бошлиғи билан ҳудуддаги вазиятни муҳокама қилиб бориши шарт ва зарурлиги қайд этилди.

@Toshvil | тезкор ва ишончли


"Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди",

- деди Президент.

Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.

@Toshvil | тезкор ва ишончли


💬Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

🔷Жамиятда коррупция муаммосини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқадиган очиқ тизим, очиқ муҳит яратилгани, айниқса, оммавий ахборот воситаларининг бу борадаги ўрни ва таъсири ортиб бормоқда.

🔷Илгари бу мавзу журналистлар учун мутлақо ёпиқ эди. Ҳозирги вақтда мавжуд ҳолат очиқлик ва шаффофлик томонга бутунлай ўзгарди.

🔷Очиқлик бўйича халқаро рейтинглардаги
мамлакатимизнинг ўрни 138 поғонага яхшиланиб, Марказий Осиёда биринчи, дунёда 30-ўринга кўтарилди.

🔷“Такрор ва такрор айтаман: биз очиқлик сиёсатини, сўз эркинлиги ғояларини ҳаётга татбиқ этишда ҳамиша қатъий бўламиз!”.


@Toshvil | тезкор ва ишончли


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#диққат

⚡️​Субсидия учун аризалар бериш бошланди

Давлат сизга  30 млн сўмгача тўловни тўлаб беради.

1. Субсидия учун кимга мурожаат қилинади❓

▪️Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали (my.gov.uz) ариза берилади.

@Toshvil | тезкор ва ишончли


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Пўлат Раззақович Бабажонов Ички ишлар вазири лавозимидан озод этилди.

@Toshvil | тезкор ва ишончли


#ТЕЗКОР #РАСМАН

‼️1 АПРЕЛДАН АҲОЛИ УЧУН ГАЗ НАРХИ ОШАДИ!!!

ЯНГИ ТАРИФЛАР БИЛАН ТАНИШИБ ОЛИНГ
:

• 100 куб метргача – 1000 сўм (илгари 650 сўм).

• 100 дан 2500 гача - 1800 сўм.

• 2500 дан 5000 гача - 2100 сўм.

• 5000 дан 10000 гача - 2500 сўм.

• 10,000 дан юқори - 3000 сўмдан юқори.

ҲОЗИРГИ ВА 2025 ЙИЛ 1 АПРЕЛЬ КУНИДАН АҲОЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ УЧУН БЕЛГИЛАНГАН ТАБИИЙ ГАЗ ТАРИФЛАРИ ҲИСОБИ КЎРСАТИЛГАН.

❗️Ўзингиз учун сақлаб олинг.

Яқинларга юбориб, хабардор қилиб қўйинг.

@Toshvil | тезкор ва ишончли


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кўпчиликка қизиқ бўлган савол:

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ижтимоий тармоқлардаги шахсий каналларни ўзи юритадими? Уларга келадиган мурожаатларга ўзи жавоб берадими?

@Toshvil | тезкор ва ишончли


#диққат

❗️2029 йил Ерда вақт бошқа йиллардагидан қисқароқ бўлиши мумкин


2029 йилда олимлар Ернинг айланиш тезлиги ошгани сабабли бир сонияни қисқартиришга мажбур бўлади. Бу сайёрада биринчи марта содир бўладиган ҳодиса.

@Toshvil | тезкор ва ишончли


❄️ФОТОРЕПОРТАЖ❄️

Қишнинг бир куни ҳам қиш!

@Toshvil | тезкор ва ишончли


#Bildirish

Жорий йил 25-28 февраль кунлари Тошкент вилоятида Республика ишчи гуруҳи томонидан вилоят сектор раҳбарлари, вазирлик ва ташкилот раҳбарларининг оммавий сайёр қабули ўтказилади.

Сайёр қабуллар ташкил қилинадиган жой ва вақтлар графиги сурат шаклида илова қилинмоқда.


@Toshvil | тезкор ва ишончли


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Ҳуқуқий мақомимни қандай легаллаштираман?

🇷🇺Россияда ишлаб юрган бўлсангиз ва сизни ҳам шу савол қийнаётган бўлса видеони кўришни тавсия қиламиз!


Ҳуқуқий мақомингизни тартибга солиш, патент олиш тартиби, босқичлари тушунтириб берилган.

⏺“Назорат қилинадиган шахслар реестири"дан ҳолатингизни текшириш
⏺Мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ва жарималарни текшириш

Унитманг, "амнистия" 2025 йил 30 апрелга қадар берилган! Видео фойдали бўлиши учун барча танишларингиз билан улашинг!

@Toshvil | тезкор ва ишончли…


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇲🇾🇺🇿 Куала-Лумпурда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

@Toshvil | тезкор ва ишончли…


#Диққат

🥧🇺🇿 Энди "Самарқанд нони" расман географик кўрсаткич мақомини олди

4 февраль куни Адлия вазирлиги уни давлат рўйхатидан ўтказди.

Бу нимани англатади? Географик кўрсаткич – бу маҳсулотнинг муайян ҳудудга хос эканини тасдиқловчи мақом. Яъни, "Самарқанд нони" фақат Самарқандга хос нон сифатида тан олинди.

@Toshvil | тезкор ва ишончли…


⚡️Бугун 29-январь — Бутунжаҳон Интернетсиз куни.

Бугун интернет умуман йўқдек яшашимиз керак. Қаридошлар, қадирдонлар, синфдошлар билан учрашиш ва ҳаётнинг энг яхши дақиқаларини эслаш учун энг яхши кун.

Унинг устига дам олиш кун...

@Toshvil | тезкор ва ишончли…


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тўйга борганингда нималар бўлади 😂

@Toshvil | тезкор ва ишончли…


💥 Бугун, 27-январ, иш жойида ўйин-кулги куни 🥳

"Ўйин-кулги" ва "иш" сўзлари кўпинча бир-бирига қарши. Бугун сиз ўзингизнинг ишингизни қизиқарли ва қувончга тўла жойга айлантира оладиган кун.

Ушбу хабарни хамкасбларга ва хўжайинингизга кўрсатинг ва ишда бироз завқланинг
!

@Toshvil | тезкор ва ишончли…


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тошкент вилоятида қалбаки пуллар ишлаб чиқарган жиноий гуруҳ ушланди

Улар яшаш хонадонида 100 минг сўмлик купюра ёрдамида 28 м 300 минг сўм миқдоридаги қалбаки пулларни тайёрлаган.

@Toshvil | тезкор ва ишончли…

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.