#болалар
‼️ Мактаб ўқувчилари транспорт воситаларини бошқаришларига йўл қўймаслик бўйича вилоят Миллий гвардия бошқармаси билан ҳамкорликда олиб борилаётган рейдлар давомида бир неча ҳолатлар аниқланди.
Олиб борилаётган тушунтириш ишларига қарамасдан ҳали ҳамон мактаб ўқувчиларини автомобиль бошқариш ҳолатлари аниқланмоқда.
Жумладан, Янгийўл туманидаги 28-мактабнинг 11-синф ўқувчиси М.Б "Малибу" русумли автомобилни бошқарганлиги, Бекобод туманидаги 31-мактабнинг 11 синф ўқувчиси Э.С эса "Дамас" русумли автомобилни бошқарганлиги, Пискент туманидаги
2 сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Х.М. "Собалт" русумли транспорт воситасини мактабга бошқариб келганлиги аниқланди.
Барча ҳолатлар юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари чақиртирилиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилди шунингдек, автоуловлар жарима майдонига қўйилди. Бундан ташқари уларнинг ота-оналари чақиртирилиб, профилактик суҳбатлар ўтказилди.
|Телеграм|Instagram|Youtube|