Бугун Тошкент шаҳрининг Сайилгоҳ кўчасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб “Конституция кўчаси” ташкил қилинди.
Бу ерда ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари турли кўргазма ва тақдимотлар, концертлар, викторина ва челленжларни ўз ичига қамраб олган.
Тадбирда иштирок этаётган вазирлик ва идоралар ўз павильонларида фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган ахборотлар, буклет ва флаерларни юртдошларимизга улашишмоқда.
Божхона қўмитаси бурчагида ҳам Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ва Божхона институти томонидан турли акциялар ва кўргазмали чиқишлар амалга оширилди. Тадбир иштирокчиларининг божхона соҳасига доир қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
Сайилгоҳда байрам шукуҳи давом этмоқда.