Божхонада – коррупция ва экстремизмга қарши муросасиз кураш
Тошкент шаҳар божхона бошқармасида шахсий хавфсизлик бўлими ташаббуси билан коррупция ҳамда диний экстремизмнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда дастлаб Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари сузга чиқиб, экстремизм ва радикал ғояларнинг тарқалиши, уларнинг жамият учун хавфи ва унга қарши курашиш усуллари ҳақида маълумот берди.
Таъкидланишича, радикализм – бу мавжуд ижтимоий, сиёсий ёки маданий тузилмани муросасиз ўзгартиришга қаратилган ҳаракат бўлиб, айрим ҳолларда зўравонликка олиб келади. Диний радикализм эса инсоннинг шахсий эътиқодини бошқаларга куч билан сингдиришга уриниш, жамиятда кескинликни келтириб чиқариш билан боғлиқ. Шу боис диний экстремизмга қарши муросасиз курашиш зарур.
Шунингдек, тадбир доирасида хуқуқни муҳофаза қилиш академияси вакиллари томонидан жамият ва давлат ривожига салбий таъсир курсатадиган коррупция ҳақида тўхталиб, унинг иқтисодий ҳамда маънавий зарарлари борасида муҳим маълумотлар берди.
Коррупция фақат моддий зиён келтирибгина қолмай, балки халқнинг давлатга нисбатан ишончини сусайтириб, демократик институтлар ривожига ҳам тўсқинлик қилади. Шу боис ҳар бир давлат хизматчиси ўз фаолиятида шаффофлик ва ҳалоллик тамойилларига амал қилиши лозим.
Тадбир якунида ходимлар маърузачиларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, керакли тушунчалар олишди.