Божхона органлари олдидаги асосий мақсад ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига янада қулайликлар яратиш ва соҳани шаффоф ҳамда коррупциядан ҳоли тизимга айлантиришдан иборат. Бу борада соҳа ходимлари томонидан аниқ чора-тадбир ва режалар белгиланган.
Куни кеча Тошкент шаҳар божхона ббошқармасининг "Тошкент-товар" божхона постида тадбиркорлар билан сайёр учрашув ташкил этилди. Учрашувда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига "E-шартнома" ахборот тизимининг янги таҳрирдаги тақдимоти бўлиб ўтди.
Учрашувда мазкур тизимнинг янги имкониятлари, тадбиркорларга тақдим этадиган қулайликлари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Маълумот ўрнида, ушбу дастур орқали жорий йилнинг 11 ойи давомида 3952 та экспорт, 20 840 та импорт шартномалари тузилган.